Бош саҳифа / Қишлоқ хўжалиги / Ака-ука фермерлар ютуғи

Ака-ука фермерлар ютуғи

Ангорликлар Эшпўлат Маратовни яхши эслашади. Узоқ йил “Новшаҳар” ширкат хўжалигига раҳбар бўлган марҳум Эшпўлат ака ортидан оқил ва меҳнаткаш фарзандлар қолдирди. Унинг ўғиллари Шуҳрат ва Ғайрат бугун деҳқончилик ишини давом эттиришаяпти.

“Эшпўлатов Бахтиёр” фермер хўжалигига Шуҳрат Маратов раҳбарлик қилаётган бўлса, укаси Ғайрат Маратов эса “Ғайрат-Умид Ангор” фермер хўжалигининг етакчиси. Айниқса, Шуҳратнинг даласи катта. У бошлиқ жамоа бу йил 39,8 гектар майдонга ўрта толали ғўзанинг “Султон” навини ўстиришганди. Деҳқонларнинг баракали меҳнат қилганлиги айни ғалвир сувдан кўтарилаётган куз кунларида аён бўлмоқда. Пахтакорлар биринчи терим ҳисобига ҳар гектар майдондан 31 центнердан сифатли хомашё йиғиштириб олиб, режани бажаришди. Акасига ҳавас қилган Ғайрат Маратов етакчилигидаги жамоа эса беш иш кунида режани уддалади. Ҳар икки жамоа аъзолари давлат омборларига қарийб 200 тонна ҳосил топширдилар. Юксак хирмонни яратишда Дилбар Чориева, Ойсифат Ҳайитова, Моҳира Маратова, Сурайё Эшпўлатова сингари чаққонқўл теримчилар муносиб ҳисса қўшмоқдалар. Теримчиларга 41 миллион сўм нақд пул тарқатилганлиги суръатни оширишга хизмат қилаётир. Ҳар икки жамоа деҳқонлари ҳосилдорликни гектарига 40 центнерга етказиш учун ўзаро беллашиб меҳнат қилишаётир.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Деҳқонларга қўшимча даромад

Бу йил ғаллакорларимиз юқори ҳосил етиштириб, давлатга дон сотиш режасини ошириб бажаргани кўпчиликка маълум. Яхши …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE