Бош саҳифа / Таълим / Айтар сўзим, сизга ота-оналар…

Айтар сўзим, сизга ота-оналар…

Инсоннинг шахс сифатида шаклланишида мактабнинг роли беқиёс. Таълим-тарбия сифати ва самарадорлигига эришишда, айниқса, педагоглар билан ота-оналар, маҳалла ва кенг жамоатчиликнинг ҳамкорлиги ниҳоятда муҳим.

Аммо мен яшаётган чекка бир қишлоқ мактабида ўқитувчига нисбатан айрим ота-оналарнинг муносабати бошқача. Улар тарбия борасидаги масъулиятни бутунлай мактаб жамоаси зиммасига юклаб, “болам мактабда яхши тарбия олмаяпти”, деган нохолис фикрларни ҳам билдиришади. Эшитамизу, тўғриси бундан ранжиймиз ҳам. Ушбу мактуб ор- қали шундай хаёллар билан юрган ота-оналаримизга юзланиб, қу- йидагиларни айтмоқчи бўламан.

Айтингчи, бир ўқув йилида ота-оналар йиғилишига неча марта келдингиз ёки ҳафтада фарзандингиз ҳақида синф раҳбари билан неча марта мулоқот ўтказдингиз? Дарсларда болангизнинг ўзини тутиши, одоби, ҳулқи, билимини кузата олдингизми? Сизни мактабга таклифнома билан ҳам чақиртира олмасак. Наҳот, фарзандингиз тақдири сизни қизиқтирмаса? Тилга эрк бериш осон. Уйингизда ўрни келганда ўз болангизга сўзингиз ўтмайди. Ахир ўқитувчи синфда 30 нафар феъл-атвори турлича бўлган қоракўзларнинг кўнглига қўл солиб, уларни илмга ҳаваслантиради, билим беради. Тўғри, бу ишлар касбимиз тақозоси, бурчимиз. Аммо ўқитувчига ҳам осон тутманг.
Фарзанднинг одоби, хулқи — сизнинг юзингиз. Болангизга кўпроқ бадиий китоблар олиб беринг ва китобга меҳрини мустаҳкамланг.

Ўқилган асарлар ҳақида савол-жавоблар ўтказинг. Бугун китобхонлик танловларида иштирок этиб, ғолиб бўлаётган ёшлар ҳам сизнинг болаларингиз ёшидаги ўқувчилар. Хўш, уларнинг ютуғи нимада, деб ўйлайсиз? Албатта, мактаб жамоаси билан ўрнатилган доимий мулоқот, яқин ҳамкорлик туфайлидир. Бу гаплар дилимиздагилардан бир учқун, холос. Соғлом тан қидни қабул қилишни ўрганайлик.

Ўзгадан талаб этаётганларимизнинг қай бири ўзимизда ҳам борлиги ҳақида мушоҳада юритайлик. Эҳтимол шунда, кўзлаган мақсадларимизга эришармиз.

Насиба ЖЎРАЕВА,
Қумқўрғон тумани 11-умумий
ўрта таълим мактаби ўқитувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Маънавият сабоғи

Жойларда ислоҳотлар самарадорлигини таъминлаш, ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ошириш, таълим сифати назоратини кучайтириш ҳамда тарбия соҳасида …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan