Бош саҳифа / Жамият / Қайта яшаргим келади

Қайта яшаргим келади

Эрта тонгда ўрнимдан турар эканман, бугунги кунни соғ-омон қарши олганлигим учун яратганга шукрона келтираман. Юртбошимизга, халқимизга, фарзандларим ва набираларимга Аллоҳдан соғлиқ, омонлик сўраб дуо қилиб, турганимда телефон жиринглаб қолди.

— Бувижон, сизни Термиз давлат университети ота-оналар йиғилишига таклиф этишмоқда, — деди набирам Ҳуснорахон. Розилик бериб, айтилган кунда Термиз шаҳрига йўл олдим. Шаҳарнинг гўзаллиги-ю, осмон ўпар биноларини кўриб, хурсанд бўлдим. Университет биносига қадам қўяр эканман, ёшлигим, талабалик чоғларим эсимга тушиб кетди. Қайтадан ёшаргандек бўлдим. Мени ота-оналар йиғилишига келганлигимни эшитган факультет деканининг ўзи лифт билан бир зумда 4-қаватга, йиғилиш залига олиб чиқди.

Йиғилишда мусиқий таълим йўналишида олиб борилаётган таълим-тарбия ишлари ҳақида сўзладилар. Давлатимиз томонидан берилган қимматбаҳо либослар, замонавий мусиқа асбобларини кўриб, ота-оналарнинг севинишганини айтмайсиз. Мусиқа кафедраси мудири Абдураҳим Турсунов  талабаларнинг мусиқа билан шуғулланишлари, ўз устида ишлашлари учун барча шарт-шароитлар борлигини айтиб, фаол талабалар ота-оналарига миннатдорчилик билдирди.

Биз замон талабига мос жиҳозланган ётоқхоналарни кўриб қувондик. Тўғриси, 87 ёшда бўлсам ҳам ота-оналар йиғилишига борганимдан хурсанд бўлдим. Олийгоҳ жамоасининг шарафли ва масъулиятли ишларига улкан зафарлар тилайман.

Адолат
ҚЎНҒИРОТОВА, Ангор тумани

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Лойиҳалар – назоратда

Вилоятни комплекс ривожлантириш дастури доирасида аграр ҳамда озиқ-овқат соҳалари бўйича жорий йилда умумий қиймати 4 …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE