Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Айрим озиқ-овқат маҳсулотлари

Айрим озиқ-овқат маҳсулотлари

ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ СОЛИҒИДАН ОЗОД ЭТИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрь кунидаги 1065-сонли қарорига мувофиқ мамлакатимизда ишлаб чиқариладиган озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўсишига йўл қўймаслик мақсадида қўшилган қиймат солиғига тортилмайдиган товарлар рўйхати тасдиқланди.

Жумладан, гўшт (мол, қўй, товуқ), шунингдек, ҳайвонлар (қорамол ва парранда) тирик ҳолдаги ва уларнинг сўйилган маҳсулотлари. Бундан ташқари, балиқ, картошка, пиёз, тухум, гуруч (барча навлари), шакар, шу жумладан, импорт қилингани, нон маҳсулотлари.

Товарларга берилган имтиёз солиқ тўловчилар томонидан фақат Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган озиқ-овқат маҳсулотларининг чакана ва улгуржи реализацияси (нон маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш бундан мустасно) амалга оширилганда қўлланилади.

Юқорида номлари келтирилган озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг ошиб кетиши бўйича ҳеч қандай хавотирга ўрин йўқлигини маълум қиламиз.

Муҳиддин ТОҒАЕВ,
вилоят давлат солиқ бошқармаси,
“Камерал назорат” бўлими бошлиғи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Талабага имтиёзли кредит

Ҳар ҳафта кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан ўтказилаётган мулоқотларда вилоят ҳокими Тўра …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE