Бош саҳифа / Жамият / Аёллар – юрт кўрки

Аёллар – юрт кўрки

Бугунги кунда халқ хўжалигининг бирон соҳаси йўқки, хотин-қизларимиз алп йигитлар билан елкама-елка туриб меҳнат қилишаётган бўлмасин.

Биргина вилоятимизда ўнлаб фермер хўжалиги раҳбарлари, тадбиркорлар, ҳунармандлар, эл эъзозидаги ўқитувчилар, шифокорлар, муҳандислар, олиму шоира хотин-қизларимиз борки, улар эл фаровонлиги, юрт ободлиги, келажак авлод баркамоллигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшиб келишмоқда.

Кеча Термиз шаҳридаги “Афрўз” тўйхонасида Халқаро қишлоқ аёллари куни муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда воҳамизнинг қишлоқ ва туманларидаги фаол хотин-қизлар, жамоатчилик вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Тантанали тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Қобулова сўзга чиқиб,йиғилганларни самимий табриклади. Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ишлаши ва ижод қилиши, илм олиши, касб ўрганиши учун ҳукуматимиз томонидан барча шарт-шароит яратиб берилган. Бунга жавобан улар муносиб меҳнат ва ижод ютуқларига эришиб келаётганликларига гувоҳ бўлиб турибмиз.

— Мен ҳукуматимиз ва вилоят ҳокимлиги томонидан кўрсатилаётган эътибор ҳамда ғамхўрлик учун ўз миннатдорчилигимни билдираман. Фермер хўжалигимиз жамоаси пахта ва ғалла режасини ҳар йили ошиғи билан уддалаб келади. Ишчилар ғалладан бўшаган майдонларга оралиқ экинлари экиб, яхшигина даромад қилишмоқда. Бир сўз билан айтганда, қишлоғимизда яшаш учун етарли шароит мавжуд, — дейди Қизириқ туманидаги “Қорасув миришкори” фермер хўжалиги ишчиси Арчагул Ражабова.

Байрам тадбирида турли соҳа вакиллари тўкин дастурхон атрофида дийдорлашиб, санъаткорлар ижросидаги куй ва қўшиқларни мароқ билан тинглашиб, дилдан ҳордиқ чиқаришди.

Тадбир сўнгида бир гуруҳ хотин-қизларга вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари топширилди. Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, илк бора ўтказилаётган Халқаро қишлоқ аёллари байрами тадбир иштирокчиларида унутилмас таассурот қолдирди.

Сафар ОМОН

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Жарима тўлади

Бугунги кунда юртимизда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган шахсларга ҳамма қулайликлар яратилган. Жумладан, кўпчилик шахсий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE