Бош саҳифа / Жамият / Аёл жиноят содир этса…

Аёл жиноят содир этса…

Президентимизнинг “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида” ги 2019 йил 9 январдаги ПФ-5618-сонли фармонига мувофиқ жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига хурмат муносабатини шакллантириш, ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданият ҳуқуқий саводхонлик даражасини янада ошириш устивор йўналишлардан биридир.

Жиноят ишлари бўйича Бойсун туман суди томонидан 2019 йилнинг 1-чорагида 2018 йилда хотин-қизлар томонидан содир этилган жиноятлар юзасидан суд амалиёти умумлаштирилди. Ўтган йил давомида хотин-қизлар томонидан жами 7 нафар шахсга нисбатан 7 та жиноят иши кўрилиб, шундан 6 шахсга нисбатан 6 та жиноят иши бўйича жазо тайинланиб, ҳукм чиқарилган.

Жумладан, жиноят ишлари бўйича Бойсун туман судининг 2018 йил 21 февраль кунидаги ҳукмига кўра Ҳалимова Нигора Турсуновна (И.Ф.Ш. ўзгартирилган) “Тоқчи” маҳалласида яшаб келиб, 2017 йил 20 август куни кеч соат 3:00 ларда Бойсун туман “Тузбозор” маҳалласида яшовчи куёви Б. Ҳасанов (И.Ф. ўзгартирилган) яшаш уйининг ошхонасига кириб, бу ердаги сандиқ ичидан Б.Ҳасановга тегишли 2100 АҚШ доллари ва умумий баҳоси 5.800.000 сўмлик 3 дона тилла узук, 1 дона тилла занжир ва 2 дона тилла тақинчоқни ўғирлик йўли билан талон-торож қилган. Суд Н.Ҳалимовага нисбатан иш ҳақининг 15 фоизини давлат ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 йил 5 ой 12 кун муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлади.

Суднинг 2018 йил 14 июнь кунидаги ҳукмига кўра Сафарова Гулнора Арзиевна (И.Ф.Ш. ўзгартирилган) 2018 йил 10 май куни соат тахминан 6 ларда “Қўшчинор” маҳалласида келини Н.Муродова (И.Ф. ўзгартирилган) билан олдиндан давом этиб келаётган адоват замирида, ариқдан ўтувчи сув устида ўзаро жанжаллашиб қолиб, қўлида бўлган тош билан Н.Муродованинг ўнг оёғи, болдир қисмига қасддан бир маротаба уриб, унинг баданига ўртача оғирликда тан жароҳати етказади. Суд Г.Сафаровага нисбатан иш ҳақининг 10 фоизини давлат ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 (бир) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

Жиноят ишлари бўйича Бойсун туман судининг 2018 йил 24 сентябрь кунидаги ҳукмига кўра Сариосиё тумани, Афросиёб МФЙ, К.Беҳзод кўчаси, 25/14-уйда яшовчи Фозилова Нигора Бобоевна (И.Ф.Ш. ўзгартирилган) 2018 йил 26 апрель куни соат 06:00ларда Бойсун тумани “Обикор” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Тангимуш пайшанби”озиқ-овқат бозорида Шўрчи тумани, “Бахшитепа” маҳалласида яшовчи С.Самаровни (И.Ф. ўзгартирилган) кузатиб, сездирмай, унинг қўлидаги сумкасини ташқи томондан кесиб очиб, сумка ичидаги 1.300.000 сўм миқдордаги пулини ўғирлаган. Суд Н.Фозиловага нисбатан энг кам ойлик иш ҳақининг 15 (ўн беш) баравари яъни – 2.583.600 (икки миллион беш юз саксон уч минг олти юз) сўм миқдорида жарима жазоси тайинлади.

Шу суднинг 2018 йил 25 сентябрь кунидаги ҳукмига кўра Амонова Анора Арзиевна (И.Ф.Ш. ўзгартирилган) 2018 йил 9 август куни соат 10 ларда Бойсун тумани “Мунчоқ” маҳалласида жойлашган яшаш уйи ошхонасида қайинсинглиси Б.Бўриева (И.Ф. ўзгартирилган) билан ўзаро оилавий келишмовчилик сабабли жанжаллашиб, қўлидаги ошхона пичоғини Б.Бўриеванинг қорин қисмига қасддан бир маротаба санчиб олган ва унинг баданига ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳати етказган. Суд А.Амоновага нисбатан сутканинг соат 22:00 дан 06:00 гача яшаш жойидан чиқмаган ҳолда 1 (бир) йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлади.

Бундай мисолларни яна келтириш мумкин, албатта. Суд бу каби ҳолатларнинг келгусида қайта такрорланишининг олдини олиш мақсадида 2018 йилда хотин-қизлар томонидан жиноят содир этилган ҳудудларга, жумладан, Бойсун туманидаги “Тоқчи”, “Қўшчинор”, “Мунчоқ”, “Чорчинор”, Сариосиё туманидаги “Афросиёб”, Шеробод туманидаги “Тароқли” маҳалла фуқаролар йиғинларига тақдимномалар киритди.

Бундан кўзланган асосий мақсад белгиланган вазифаларнинг ижросини самарали таъминлаш баробарида, жойларда аҳоли, ўқув-муассасалари, корхона ва ташкилотлар билан очиқ мулоқотлар, давра суҳбатлари ўтказиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишдан иборатдир.

Ш.ҚОДИРОВ,
жиноят ишлари бўйича
Бойсун туман суди девонхонаси мудири

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Савдоси пишмаган режа

Ҳар қандай ходим ёки раҳбар лавозим ваколатидан ўз манфаатлари йўлида фойдаланса, ўша ерда қонун бузилиш …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan