Бош саҳифа / Жамият / “Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” маркази ҳам самарали фаолият олиб бораяпти.

Ушбу марказ жорий йил республика Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва республика “Сабр” ижтимоий-иқтисодий ривожланиш маркази ҳамкорлигидаги “Ўзбекистон Республикасининг Андижон, Жиззах, Навоий, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларининг қишлоқ ҳудудларида ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш ҳамда кам таъминланган аҳоли, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этишдаги ижтимоий ҳамкорликнинг инновацион механизмлари” ижтимоий лойиҳасини амалга ошириш бўйича ғолибликни қўлга киритди. Лойиҳанинг афзал жиҳати шундаки, вилоятимиздаги ишсиз бўлган коллеж ва лицей битирувчилари, уюшмаган ёшлар ва катта ёшдаги хотин-қизларни қўшимча касбий кўникма эгаллашига йўналтирилган ҳамда кам таъминланган оилаларнинг бандлигини, турмуш тарзи ва уларни ижтимоий фаол бўлишини инновацион методикалар орқали таъминлаш мақсадида  экспериментал касбий малака маркази ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоят ҳокимлиги ва бошқа мутасадди давлат ташкилотлари билан тузилган ижтимоий ҳамкорлик келишувига асосан Маҳаллий ривожланиш маркази ҳам очилади. Бунинг учун эса ҳозирги кунда вилоятимизда 6 тадан 8 тагача бўлган компьютер саводхонлиги, тикувчилик, сартарошлик, пазандалик, миллий ҳунармандлик ҳамда тўқувчилик бўйича қисқа муддатга мўлжалланган бепул ўқув курсларини ташкил этиш ишлари бошлаб юборилган.

Ушбу маҳаллий ривожланиш марказида касбий кўникмага эга бўлган жами 320 нафар битирувчиларга сертификат ҳамда уларга ўзлари тайёрлаган бизнес режаларини ҳаётга тадбиқ этишлари учун имтиёзли микроқарзлар берилади. Янги иш жойларини ташкил этганлар меҳнат дафтарчалари билан таъминланади.

Экспериментал марказ қошида кам таъминланган оилаларнинг ижтимоий муаммоларини бартараф этиш учун  мутахассислар, яъни психолог, тиббиёт ходими, юрист маслаҳатларини ташкил этиш, тегишли мавзуларда семинар-тренинглар  ўтказиш ва бундан ташқари, давлат томонидан амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий  ислоҳотларни аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш мақсадида инновацион технологиялар асосида “Фаол инсонлар клуби” ва “Ахборот-ресурс чойхона”лари ташкил этилади. Лойиҳа самарали амалга оширилса, келгусида ҳам бу каби ишлар давом эттирилади.

Гулнара Ходжаниязова,
“Аёл ва замон“ маркази раҳбари

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ўзимизни қачон топамиз?…

Эл нетиб топгай мениким, Мен ўзимни топмасам.А.Навоий Мавзуни бежиз Навоий ҳазратларининг ҳикматли иборасидан бошламадим. Хўш, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE