Бош саҳифа / Жамият / Аёл-садоқат ва гўзаллик тимсоли

Аёл-садоқат ва гўзаллик тимсоли

Дарҳақиқат, минг-минг йиллардан буён улуғ шоирлар аёлларга таъриф бериб, поёнига етишолмайди. Бежиз уларни гулга, баҳорга, ой ва қуёшга, нур ва гавҳарга ўхшатишмайди.

Муҳтарам онахонлар, азиз опа-сингиллар, лобар қизларимиз байрами айни баҳорнинг илк кунларида нишонланишида ҳам ўзига хос мазмун ва мантиқ бор.

Халқаро хотин-қизлар куни олдидан Термиз шаҳридаги “Гранд Алмаз” тантаналар саройида бўлиб ўтган байрам тадбирида вилоят, шаҳар ҳокимликлари, бошқарма ва ташкилотлар, жамоатчилик вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Эл-юрт ҳурматини қозонган, ижтимоий ҳаётда фаоллик кўрсатган, мамлакат ободлиги, оила фаровонлигига муносиб ҳисса қўшган бир гуруҳ хотин-қизларга “Мўътабар аёл” ва 1-,2-, 3-даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонлари ҳамда пул мукофотлари, вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

Тантанали байрам тадбирида воҳамизнинг ардоқли санъаткорлари ҳамда Тошкентдан ташриф буюрган хонанда Жасур Умиров ўзларининг хотин-қизларни, баҳорни, тинчликни, Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқларини тақдим этишди. Байрам тантаналари иштирокчилар қалбида муҳрланиб қоладиган бўлди.

Ўз мухбиримиз

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ногиронлар – эътиборда

Мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, айниқса, уларга сифатли тиббий хизматлар кўрсатиш, зарурий тиббий-ижтимоий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE