Ҳайитдаги хайрли тўйлар

0
68

Анъанага кўра, Ийди Рамазон кунларида амалга оширилган хайрли тадбирлар элимизга барака олиб келади.

Жорий йилда ҳам Термиз шаҳридаги “Гранд Алмаз” тўйхонасида 12-Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ҳамда кам таъминланган оила фарзандларидан ўн икки нафар йигит-қизнинг никоҳ тўйлари ўтказиб берилди. Ҳукуматимиз томонидан бу каби хайрли тантаналарнинг ўтказилиши жамиятимизда ўзаро меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик, бағрикенглик ва хайр-саховат муҳитини юзага келтиришда муҳим омил бўлаяпти.

Ихчам ва бетакрор ўтган ушбу никоҳ тўйлари 12-Меҳрибонлик уйи- да давом этди. Чунки Бобур Сафаров ва Нилуфар Холтўраеваларнинг хоҳишларига кўра, улар ўзлари тарбияланган Меҳрибонлик уйида тўй қилиб, бахт уйига кузатилди. Бундан ушбу  масканда тарбияланаётган болажонларнинг ҳам диллари қувончга тўлди.

Адолат МЎМИНОВА

ЖАВОБ ҚОЛДИРИНГ:

Илтимос изоҳингизни киритинг
Илтимос исмингизни шуерга киритинг