Бош саҳифа / Жамият / Ҳайдовчилар маҳоратли бўлсин…

Ҳайдовчилар маҳоратли бўлсин…

Бугун равон йўлларда автомобиллар серқатнов. Техникаларни тўғри бошқариш эса ҳайдовчиларнинг малакасига боғлиқ. Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти ҳам малакали ҳайдовчилар тайёрлаш ҳамда ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида қатор ишларни амалга оширмоқда.

Жумладан, “Ватанпарвар” ташкилоти Ангор туман ўқув спорт техника клуби ҳам тамоман янги қиёфада фаолият олиб бораяпти. Ўқув синфхоналари ва амалий машғулот ўтказувчи транспорт воситалари қайтадан таъмирланди. Ўқувчилар қизиқишини ошириш ва таълим сифатини яхшилаш мақсадида замон талабларига жавоб берадиган “Йўл ҳаракати қоидалари”, “Енгил ва юк автомобили тузилиши” каби аудиториялар ташкил этилиб, хоналар замонавий компьютер, тренажёр хонаси, видео кузатув мосламалари билан қайта жиҳозланди.

Ушбу ташкилотда “Б” ҳамда “БС” тоифага эга бўлган ҳайдовчилар тайёрланади. Жорий йил бошидан буён ҳар бирида 25 тадан ўқувчи бўлган 14 та гуруҳда ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиш учун ўқув машғулотлари олиб борилаяпти. Шундан 6 та гуруҳ ўқувчилари ўқишни тамомлаб, ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлишди. Машғулотларда иштирок этаётган ўқувчилар дастлаб автомобиль бошқариш бўйича назарий билимларни эгаллайдилар ва тренажёр хоналарида транспорт воситаларини бошқариш сирларидан бохабар бўлишади. Улар худди машина кабиналарида ўтириб равон йўлларда юргандек тренажёр хонасида йўл ҳаракати қоидаларига амал қилган ҳолда автомобиль бошқаришни ўрганишади. Натижада етарлича кўникмага эга бўлган ўқувчилар автомобилда катта йўлга назоратчи ўқитувчи билан бирга чиқарилади.

Бундан ташқари, ўқувчилар 2 та тўгаракка жалб қилинган бўлиб, “Мотокросс” ҳамда “Ҳаво милтиғидан ўқ отиш” залларида мунтазам шуғулланиб, мусобақаларда муваффақиятли иштирок этишаяпти. Ташкилот спорт мураббийси Ҳамид Қорақулов раҳбарлигида 4 нафар ўқувчимиз спортнинг “Мотокросс” тури бўйича Мустақиллигимизнинг 27 йиллигига бағишланган мусобақанинг вилоят кубогида фахрли 1-ўринни қўлга киритиб, кубок соҳиби бўлишди.

“Ватанпарвар” ташкилотимиз эндиликда ҳайдовчиларни қайта тайёрлаб, уларнинг малакасини ошириш бўйича лицензияни ҳам қўлга киритди.

Ш. КАРИМОВ,
“Ватанпарвар” ташкилоти Ангор туман ўқув спорт
техника клуби бошлиғи ўринбосари

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan