Бош саҳифа / Жамият / Ҳайдовчилар ҳаяжони

Ҳайдовчилар ҳаяжони

Президентимизнинг фармонига асосан вилоятимизга зарур асбоб ва ускуналар билан жиҳозланган 30 та “Дамас” русумидаги тез тиббий ёрдам автомобили келтирилиб, воҳамизнинг олис ҳудудлари, яъни эҳтиёжи юқори бўлган қишлоқ оилавий поликлиникаларига топширилди.

Қишлоқ оилавий поликлиникаларига “Дамас” русумли тез тиббий ёрдам автомашиналарини топширишда иштирок этган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси вакиллари соҳани янада ривожлантириш, иш самарадорлигини оширишга қаратилаётган бу каби эътибор натижасида аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини янада яхшиланиши лозимлигини таъкидлашди.

Ўз ўрнида янги, замонавий автотранспорт воситаларини қабул қилиб олган ҳайдовчиларнинг ҳам ҳаяжонлари чексиз.

— Жарқўрғон туман тиббиёт бирлашмасида 12 йилдан буён хизмат қилиб келаман. Президентимиз фармонига кўра янги машина берилди. Тиббиёт бирлашмамизга берилган 5 та автомашина туман хал- қига хизмат қилишимизда бизга катта кўмакчи бўлади, — дейди ҳайдовчи Холмамат Тошманов.

Соғлиқни сақлаш соҳасининг моддий-техника базаси йилдан-йилга яхшиланиб бормоқда. Замонавий автотранспорт воситаларининг фойдаланишга топширилаётгани ҳам фикримизнинг ёрқин исботидир.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ногиронлар – эътиборда

Мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, айниқса, уларга сифатли тиббий хизматлар кўрсатиш, зарурий тиббий-ижтимоий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE