Бош саҳифа / Жамият / Айбни ўзингиздан изланг

Айбни ўзингиздан изланг

Термиз шаҳар ИИБ ёнғин хавфсизлиги бўлими ходимлари ташкилот, корхона, муассасалар, маҳалла ва ўқув юртларида тез-тез бўлиб, фуқароларга ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилиш ҳамда тасодифан рўй бериши мумкин бўлган ёнғинларнинг олдини олишга оид тарғибот ишларини сусайтиришмаяпти.

Шунга қарамай, айрим фуқароларнинг эътиборсизлиги ва бепарволиги боис турли даражадаги ёнғинлар содир бўлаяпти. Энг ёмони, одамларнинг ис газидан заҳарланиш ҳолати тез-тез кузатилмоқда.

Очиғини айтганда, уйимизда ва ҳаммамиз нафас оладиган атмосферада ҳар хил заҳарли газлар пайдо бўлишига ўзимиз сабабчи бўлаяпмиз. Ҳар куни ҳар биримиз бозордан, савдо дўконларидан маҳсулот харид қилиб, хонадонимизга камида икки-учта целлофан пакетча ёки газли сув, яхна ичимликлар олиб борамиз. Тўпланиб қолган ана шу маиший чиқиндиларни кўпчилик оилалар хонадонлари ва   ҳаммомларини қиздириш учун печларда ёқишади. Натижада, маиший чиқиндиларнинг чала ёнишидан чиқадиган заҳарли тутун ҳамда газдан атмосфера ҳавоси бузилади. Печига целлофан халтача ёки баклажка ёқиб қиздирилган уйнинг об-ҳавоси қанчалик заҳарланишини тасаввур қилинг.

Жорий йилнинг февраль ойи биринчи декадасида шаҳарнинг “Жомий” маҳалласидаги 22-уйда яшовчи  Раъно Солиеванинг хонадонида вақтинча ижарада турган Музработ тумани, “Гулобод” маҳалласи фуқароси Ойбек Исоқов тасодифан вафот этган.  Вилоят  суд-экспертиза маркази мутахассисларининг хулосасига кўра, бу шахс айнан аччиқ тутун ва ис газидан заҳарланиш туфайли ўлим топганлиги аниқланган.

Аёнки, кўпчилик қуриган шох-шаббалар, барг-хазонларига қўшиб маиший чиқиндиларни ҳам ёқиб юборишади. Қуруқ хазонлар кислород таъсирида тез ёнади, аммо пастки қатламдаги ҳўл қисми узоқ вақт тутаб, заҳарли моддаларни ҳавога чиқаради. Бу эса ҳар хил даражадаги ёнғинлар содир бўлиши билан бирга тоза ҳавони заҳарламоқда. Заҳарли тутун нафақат соғ- лом кишиларни, балки аллергик, астма ва ўсма касалликларга учраган кишиларнинг ҳаётини хавф остига қўяди. Хулоса шуки, ўз ҳаётимизга ўзимиз зомин бўлмайлик.

А. ИГАМОВ,
Термиз шаҳар ЁХБ
инспектори, лейтенант

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳидоят деб залолатга кетманг!

Юртимизда барча соҳаларда бўлгани каби диний соҳада ҳам катта ўзгаришлар кузатилаяпти. Муқаддас динимизга қаратилган эътибор …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE