Бош саҳифа / Жамият / Аҳолини рўйхатга олиш концепцияси

Аҳолини рўйхатга олиш концепцияси

Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони республика аҳолиси ва унинг фаровонлиги тўғрисидаги ишончли маълумот, узоқ муддатли прогнозлар, давлатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурларини ишлаб чиқиш, барқарор ривожланиш миллий мақсадлари индикаторларини шакллантириш, меҳнат ресурслари жойлашуви ва улардан фойдаланиш жараёнларини ўрганиш ҳамда илмий тадқиқотлар олиб бориш учун муҳим пойдевордир.

Яхлит ва ҳар бир маъмурий-ҳудудий бирлик бўйича аниқ бир вақтда яшовчи шахсларнинг турли тавсифлари тўғрисида халқаро таққослана оладиган ишончли, холис ва яхлит маълумотларни ягона статистик услублар асосида йиғиш аҳолини рўйхатга олишнинг асосий вазифаси этиб белгиланди.

Демографик сиёсатни, аҳоли соғлиғини мустаҳкамлаш, аёллар ва болалар аҳволини яхшилаш ва оилаларга ёрдам кўрсатиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, аҳоли пунктлари ва шаҳарлар инфратузилмасини ривожлантириш, меҳнат ресурсларидан фойдаланиш бўйича узоқ муддатли прогнозлар, дастурлар тайёрлаш, аҳоли сони ва таркибининг жорий ҳисобини юритиш каби вазифалар рўйхатга олишда муҳим жиҳатлардан ҳисобланади.

М. Раҳмонов,
вилоят статистика бошқармаси
бошлиғининг ўринбосари

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Конференция бўлиб ўтди

Қизил ярим ой жамияти узоқ йиллик тарихга эга. Ушбу ташкилот табиий ва техноген тусдаги фавқулодда …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE