Бош саҳифа / Сиёсат / Аҳоли манфаатлари – асосий эътиборда

Аҳоли манфаатлари – асосий эътиборда

Бугун юртимизда рўй бераётган ижтимоий-сиёсий жараёнларда демократик тамойилларнинг қарор топиши, инсон манфаатларининг устуворлигини таъминлаш сиёсий партиялар ҳамда депутатлар фаоллиги билан чамбарчас боғлиқ.

Мазкур фаоллик ўтган вақт давомида Ўзбекистон Либерал-демократик партияси вилоят кенгашининг халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳлари билан ҳамкорликда партия дастури ва мақсадларини амалга ошириш жараёнида ўз аксини топди. Бу ҳақида яқинда партия вилоят Кенгашининг бўлиб ўтган ҳисобот-йиғилишида тўхталиб ўтилди.

— Дастурий мақсадларга эришиш, партия электорати манфаатларини ҳимоя қилишда, аввало депутатлик гуруҳлари имкониятларидан самарали фойдаланиш муҳимдир, — дейди O`zLiDeP вилоят кенгаши раиси Алишер Рўзиев. — Аслида ҳам партиянинг халқ орасидаги нуфузи, аввало, депутатнинг амалга ошираётган ишлари, сайловолди дастурида белгиланган вазифалар юзасидан кўрсатаётган ташаббуси билан белгиланади. Шу нуқтаи назардан, партиядан сайланган депутатларнинг ҳудудларда сайловчилар билан доимий учрашувлари ташкил этилмоқда. Ҳозирда партиянинг туман ва шаҳар кенгашларига 131 нафар депутат сайланган. Улар томонидан йил давомида аҳолини қийнаётган муаммолар юзасидан жами 549 та депутатлик сўровлари юборилиб, улар асосида чора-тадбирлар амалга оширилди. Шунингдек, депутатлик гуруҳлари томонидан 146 нафар мансабдор шахснинг ҳисоботи эшитилиб, назорат-таҳлил фаолияти йўлга қўйилди. Қолаверса, маҳаллий Кенгаш сессияларига 13 та масала киритилиб, тегишли қарорлар қабул қилинишига эришилди.

O’zLiDePнинг обод кўчалари” акцияси доирасида туманлардаги аҳоли турар жойларини ободонлаштиришга ҳисса қўшиш билан бирга, ҳар бир хонадонга кириб одамлар билан мулоқот қилинди. Уларни қийнаётган муаммолар ҳам ўрганилди.

Бироқ, партия ташкилотларида энг долзарб бўлган мурожаатлар билан ишлаш тизими ҳалигача тўла электрон усулда амалга оширилмаяпти. Ҳудудларда тегишли маҳаллий кенгашлар томонидан сайёр қабуллар ҳудудлар ва чораклар кесимида тизимли ташкил этилмаган. Келиб тушган мурожаатлар юзасидан эса тегишли маҳаллий кенгаш депутатлари томонидан ўз вақтида депутатлик сўровлари юборилмаган. Йиғилишда партия ташкилотлари фаолиятида учраётган мазкур муаммолар ҳам танқид қилинди. Шундан сўнг, бу йилги қилинажак ишлар ва режалар хусусида келишиб олинди.

Феруза РАҲМОНҚУЛОВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Сайловлар бош мавзу

Бу йил сайловлар йили. Президентимиз ташаббуси билан 2019 йилнинг 25 июнида 18 боб, 103 моддадан …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE