Бош саҳифа / Жамият / Аҳоли мамнун

Аҳоли мамнун

Дарвоқе, “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармонига мувофиқ Адлия вазирлиги ҳузурида Давлат хизматлари агентлиги ва унинг шаҳар ва туман марказлари ташкил этилиши айни муддао бўлди.

Авваллари “Ягона дарча” марказлари фақат тадбиркорларга хизмат кўрсатган бўлса, 2018 йил 1 январдан бошлаб давлат хизматлари марказлари аҳолига ҳам хизматларни тақдим этиши белгилаб қўйилди. Эндиликда бу марказларда жисмоний ва юридик шахсларга тез, қулай, шаффоф давлат хизматлари кўрсатилмоқда.

Биргина туманимизда ўтган вақт давомида 40 894 та мурожаат келиб тушди. Кўрсатилган давлат хизматларининг асосий қисмини эса жисмоний ва юридик шахсларнинг солиқ ва бош-қа тўловлардан қарздорлиги йўқлиги тўғрисидаги маълумотномалар бериш, ЭРИ калитларни олиш, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш каби хизмат турлари ташкил этади. Келиб тушган мурожаатларнинг 1051 таси рад этилган бўлса, 38 мингга яқин ижобий ҳал этилди.

Ҳозирда марказга бир кунда ўртача 200-250 нафар фуқаро мурожаат қилмоқда. Улар учун яратилган қулай шароит ва ходимларнинг самимий муносабати ҳамда хизматларнинг тезкорлиги одамлар қалбида розилик ҳиссини уйғотаётгани шубҳасиз.

Аҳолининг оғирини енгил, узоғини яқин қилиш мақсадида туман марказидан узоқ ҳудудларга чиқиб, сайёр (мобиль) давлат хизматлари ҳам кўрсатилмоқда. Бу жараёнда аҳолига 1500 ортиқ буклетлар, флайерлар тарқатилди. Шунингдек, бевосита марказга келиш имкониятига эга бўлмаган 12 нафар кекса ногироннинг уйларига бориб кўрсатилган сайёр хизматлардан фахрийларимиз миннатдор.

Айни пайтда мазкур тизим такомиллаштирилиб, модернизация қилинмоқда. Бу эса аҳолининг ҳуқуқ ва манфаатлари таъминланишига, инвестиция жозибадорлигига ҳамда ишчанлик муҳитининг янада яхшиланишига хизмат қилади. Зеро, Юртбошимиз томонидан илгари сурилган “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак“, деган эзгу ғоянинг амалдаги ифодасидир.

Ойжамол ҲАСАНОВА,
Шўрчи туман давлат хизматлари маркази
бош мутахассиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Япониялик журналистлар воҳамизда

Япониялик журналистлар Сурхондарё вилоятидаги ижодий сафарини Термиз туманидаги Султон Саодат меъморий мажмуаси ва Қирққиз тарихий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan