Бош саҳифа / Адабиёт / Аҳиллик самараси

Аҳиллик самараси

Бир бор экан, бир йўқ экан, қадим замонда Хоразмга яқин бир қишлоқда одамлар жуда аҳил яшашар экан. Шу қишлоқнинг аҳил бир оиласида Баҳром исмли бола бўлган экан.

У дўстларига бир таклиф айтибди. Бу таклиф ҳаммага ёқибди. Улар тоғ яқинидаги ташландиқ бир иморатни кўргани киришибди, унинг ички томони ниҳоятда хароб экан. Унинг ичини бир нафасда тозалашибди. Керакли ҳамма нарсани болалар уйларидан олиб келишибди. Улар ўз сардорларини аниқлаш учун мусобақа уюштиришибди. Баҳром ғолиб бўлибди. У сардорлик қилаётган гуруҳ тез орада 85 нафарга етибди. Улар қишлоқларига қароқчилар келганини эшитиб қолиб, елдай етиб боришибди. Улар қароқчиларни роса қийнаб, қўйиб юборишибди. Қўшни бўлган кичик давлатга ҳам юриш қилиб, Баҳромнинг 85 кишилик қўшини ғолиб бўлибди.

Бир куни Баҳромнинг отаси касал бўлиб қолибди ва соғлиги кундан-кунга ёмонлашиб борибди. Баҳром тонг пайти отасининг ёнига кирибди. Отаси Баҳромга юзланиб: “Ўғлим, мен сенинг тўйингни кўриб кетсам дейман, менинг ҳам бир оёғим ерда бўлса, бир оёғим гўрда, сен ҳам 19 ёшга тўлдинг”, дебди. Баҳром рози бўлибди. Унинг тўйи бўлиб ўтибди. Отаси ҳам энди кундан-кунга яхши бўла бошлабди. Аскарларининг сони 255 та бўлибди. У бошқа жойларни ҳам бирин-кетин бўйсундирибди. Қудрати ва бойлиги оша бошлабди. Чунки у бўйсундирилган юртлардан катта ўлпон талаб қилар экан. У юртини аввалгидан ҳам танимас даражада яшнатиб юборибди. Барча юрт беклари Баҳромнинг ишларини кўриб ҳасад ўтида ёнибдилар. Улар Баҳром барпо этган юртга юриш бошлабдилар. Урушда у қилич, найза, камон ва тошотар қурилмалари ёрдамида душманни енгиб, ўзига тобе қилибди. Саркардаларни эса қатл эттирибди. Баҳром ўзига ҳар бир давлатидан иккитадан сарой қурдирибди. Унинг икки нафар укаси Иброҳим ва Искандар бўлиб, улар ақлли ва кучли экан. Барчалари аҳилликда иш тутиб, мурод-мақсадларига етишибди.

Сардорбек Бобораҳматов

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ёшларга ҳавасим келди

“Ёш китобхон” танлови ҳақида гап кетганда, ойнаи жаҳон орқали эфирга узатилган телевизион танловдаги лавҳалар, тиллари …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE