Бош саҳифа / Таълим / Аҳил жамоанинг ютуқлари

Аҳил жамоанинг ютуқлари

Қумқўрғон туманида ўқувчиларга таълим бериш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда юқори натижаларга эришаётган илм масканлари хусусида сўз юритилса, биринчи навбатда 1-умумтаълим мактаби ютуқлари тилга олинади. Бу бежиз эмас. Жамоада меҳнат қилаётган 49 нафар ўқитувчи аҳил ва бири-бирига мураббий.

Ҳар бири ўз мутахассислиги бўйича билимдон педагоглар. Устозлар ҳар бир дарсни муқаддас билиб, пухта тайёргарлик кўришади ва синфхонага кирганда ўтиладиган мавзу юзасидан ўқувчини фақат хабардор қилиб қолмай, чуқур билим олишлари учун бор маҳоратларини сафарбар этишади.

Синфга кирган устоз билимдон бўлса, ўқувчилар диққати бошқа нарсага чал ғимайди, устоз тушунтираётган мавзуни берилиб тинглайди ва бу тушунтиришлардан ўзига нимадир юқтиради. Ўқитувчи пухта билимга эга бўлса, ўқувчини ўтилган мавзуга доир бошқа манбаларни ҳам излаб ўқишга руҳлантиради. Мактабда меҳнат қилаётган педагоглар тинимсиз изланиб ўқиётгани ва шу баробарида ёшларга пухта билим бераётгани туфайли аълочи ўқувчилар сони ошиб бораяпти.

Масалан, ўқувчиларнинг билимини синайдиган фанлар олимпиадасида биз сўз юритаётган таълим даргоҳидан энг кўп ўқувчи қатнашади. Жумладан, яқинда якунига етган фанлар олимпиа- даси туман босқичида ушбу мактабдан 40 нафар ўғил-қиз иштирок этди ва Муҳаббат Исмоилова (она тили ва адабиёти, 11-синф), Мафтуна Абулқосимова (инглиз тили 10-синф), Мирмуҳсин Мингдобулов (иқтисод, 9-синф)лар вилоят босқичига йўлланма олишди.

Бундан ташқари, илм даргоҳида сабоқ олаётган ўғил-қизлар таълим соҳасидаги кўрик-танлов ҳамда бошқа тадбирларда ҳам фаол. Мисол учун “Камалак юлдузлари” республика кўрик-танловининг туман босқичида мактаб ўқувчилари Турсуной Абдумаликова (рақс), Райҳона Комилова (назм), Муниса Хожиматова ҳамда Лайло Мустафоқулова (миллий чолғу асбоблари)лар ғолиб бўлиб, кўрик-танловнинг вилоят босқичида тенгдошлари билан баҳслашадиган бўлди. Устозлар фақат дарс жараёнида эмас, дарсдан бўш пайтлари ҳам тўгаракларда машғулотлар ташкил этишади. Бу эса ўқувчиларнинг дунёқарашини кенгайтириш, билимдонлигини ошириш баробарида спортнинг ҳар хил тури билан шуғулланиб, ўзларини чиниқтиришларига хизмат қилаётир.

— Президентимиз томонидан ўқитувчиларга беқиёс ғамхўрлик кўрсатилиб, қатор қулайлик ва имтиёзлар яратилаётгани жамоамиз аъзоларини руҳлантириб, ўз устларида тинимсиз изланишга чорлаётир,— дейди мактаб директори Насиба Мустафоқулова.— Аввалгидек ўқитувчилар ҳар хил ҳашарларга жалб қилинмаяпти. Натижада устозлар кўпроқ ўқиб изланишга, дарс жараёнида бош қа манбалардан фойдаланиб, ёшларга чуқурроқ билим беришга шароит яратилмоқда. Педагогларнинг ойлик маошлари оширилгани, ишловчи пенсионерларга нафақалари тўлиқ тўланаётгани ҳам устозларни янги педагогик технологиялар асосида ўғил-қизларга чуқур билим беришга даъват этаётир. Ўттиз йилдан ортиқ бошланғич синфларга сабоқ бериб келаётган Жумагул Шолдирова, она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Шаҳноза Холбоева, инглиз тили фани ўқитувчиси Нигора Бозоровалар жамоамиз фахри. Айнан уларнинг самарали меҳнати туфайли илм даргоҳимизда билимдон ўқувчилар сафи ортиб бораётир…

Дарвоқе, қайси жамоада тажрибали ва моҳир ўқитувчилар кўп бўлса, ўқувчилар ҳам устозларидек билимдон бўлишади.

Феруза ҚУРБОНОВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Мультимедиа ва янгича ёндашув

Баркамол авлодни шакллантиришда, дастлаб, оила муҳим ўрин тутса, сўнгра мактабгача таълим муассасалари зиммасига ҳам бу …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan