Бош саҳифа / Жамият / Ахборот ҳуқуқи таъминланади

Ахборот ҳуқуқи таъминланади

Холис ахборот олишга бўлган талаб ва эҳтиёж барча даврларда ҳам бирдек долзарб аҳамият касб этган. Бугунги кунда холис ҳуқуқий ахборот олиш ва тарқатиш жамият равнақи учун нечоғлик зарур эканлигини ҳаётнинг ўзи исботлаб турибди.

Бу ишларнинг “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширилаётганлиги  сўзимизни қувватлайди. Ўзбекистон Республикасининг жорий йил  7 сентябрда қабул қилинган “Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида” ги қонуни аҳоли учун ҳуқуқий ахборот олиш ва тарқатиш бўйича кенг имкониятлар яратди.

Қабул қилинган ушбу қонунни аҳоли орасида кенг тарғиб қилиш, тушунтириш ишларини олиб боришда оммавий ахборот воситаларининг ўрни беқиёс. Табиийки, тарғибот-ташвиқот ишлари соҳа ходимларидан билим ва қонун ҳужжатларидан чуқур хабардорликни талаб этади.

Вилоят адлия бошқармаси томонидан уюштирилган матбуот анжуманида воҳамизда фаолият олиб бораётган барча ОАВ ходимлари иштирок этдилар. Унда ушбу қонуннинг мазмун-моҳияти, уни ОАВ лари орқали ёритиш юзасидан йиғилганларга йўналиш ва тушунча бериб ўтилди.

— Юртимизда аҳолининг кенг қатламини ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, ҳуқуқий ахборотдан фойдаланишнинг қулай тизимини яратиш масаласига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда, — дейди адлия бошқармаси масъул ходими Қ. Чориев.

Жумладан, ҳуқуқий адабиётларни етказиб бериш ва тарқатишни тартибга солиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг бир қатор қарорлари қабул қилинган. Бугунги кунда республикамизда қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида 40 мингдан зиёд норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мавжуд.Қонунга мувофиқ жисмоний ва юридик шахслар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнлари даврий нашрларда, веб-сайтларда, электрон маълумот тизимларида, тўпламлар ва шарҳлар орқали эълон қилиш йўли билан амалга оширилиши мумкин.

Хулоса қилиб айтганда, қонуннинг ҳаётга татбиқ этилиши ҳуқуқий ахборотни олиш ва ундан фойдаланиш борасида аҳолини ташвишга солаётган муаммоларнинг ечимини топиш, уларнинг ҳуқуқларини тўлақонли таъминлаш, пировардида, халқнинг давлат органларидан рози бўлишига кўмаклашиш, яъни давлат органлари ва аҳолини ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш бўйича масъулиятни оширишга хизмат қилади.

Х. ТОҒАЙМУРОДОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Энди «TikTok», «Twitter” га кириш имкони йўқми?

Ўзбекистон ҳудудида «TikTok», «Twitter»  ва «ВКонтакте»» ижтимоий тармоқлар фаолияти  чекланди. Бу ҳақда «Ўзкомназорат» ахборот хизмати …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan