Бош саҳифа / Қишлоқ хўжалиги / Аграр соҳадаги ислоҳотлар

Аграр соҳадаги ислоҳотлар

Бугунги кунда қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантиришига катта эътибор берилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 апрелдаги “Фермер-деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3680, 2018 йил 20 ноябрдаги “Иссиқхона комплексларини ривожлантириш учун қўшимча шарт-шароитлари яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4020, 2019 йил 28 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-4254-сонли қарорлари шулар жумласидандир.

Президентимиз вилоятимизга келганларида, воҳада эртачи қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва экспортга чиқариш, аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, агросаноат кластери ташкил этиш ва бошқа самарали, истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш зарурлигини таъкидладилар. Жумладан, Сариосиё ва Бойсун туманларида мева-сабзавот етиштиришни кўпайтириш, Қумқўрғон туманидаги “Қорабайир” фермер хўжалиги фаолиятини жонлантириш, туяқуш боқиш, туячилик, қуёнчилик ва зотдор эчки боқишни йўлга қўйиш муҳимлиги қайд этилди. Бу соҳалар ривож топмоқда. Денов туманидаги “Баҳриддин” чорвачиликнаслчилик фермер хўжалигига эса Польша ва Украинадан зотдор қорамоллар олиб келиниб, парваришланаяпти. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4241 сонли қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг ана шу инспекция фаолияти тўғрисидаги 575-Низоми аграр соҳа ривожига катта туртки бўлади деб умид қиламиз.

Инспекция тегишли жабҳада қонун талабларига риоя этилиши, маҳсулот сифати, сақланиши, нобудгарчилиги камайтирилиши, ер майдонлари ва сувдан оқилона фойдаланиш, ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва иш юритиш кабилар устидан назорат қилади. Инспекция ўз фаолиятида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан мустақил бўлади. Бевосита Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади ва ҳисобот беради.

Зойир ҚУЛИЕВ,
агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш
инспекцияси вилоят бошқармасининг жамоат билан
алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Мавсумни талафотсиз якунлайлик!

Вилоятимизнинг жанубий туманларида ғалла ўрими тугаган бўлса-да, шимолий тоғ олди ҳудудларида энди ўрим бошланди. Халқимизнинг …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE