Бош саҳифа / Жамият / АФСОНАЛАР ҲАҚИҚАТГА АЙЛАНМОҚДА

АФСОНАЛАР ҲАҚИҚАТГА АЙЛАНМОҚДА

Ёшлар кунида  Ангор туман давлат хизматлари марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов сўзга чиқиб, аҳолининг узоғини яқин қилиш, уларга қулай ва тезкор давлат хизматлари кўрсатиш борасида олиб борилаётган ишлар хусусида батафсил тўхталиб ўтди.

Ўзига хос меъморий ечимга эга бўлган мазкур бинода аҳоли учун барча шароитлар яратилган. Хусусан, замонавий дизайн асосида жиҳозланган кутиш зали, хизмат кўрсатиш хоналари, кутубхона, болалар  хонаси ташриф буюрувчилар хизматида.

Ушбу марказда хорижий инвесторлар учун ҳам бир қатор қулайликлар яратилган бўлиб, музокаралар ўтказиш зали, туманнинг инвестициявий салоҳиятини намойиш этувчи ахборот экранлари билан ҳам жиҳозланган.

Шунингдек, фуқаролар мазкур бинонинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ангор туман Халқ қабулхонаси, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича Ангор туман қабулхонаси, ФҲДЁ бўлими  ҳам жойлашган.

Яна бир эътиборли жиҳат шундаки, ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатиш электрон навбат олиш орқали амалга оширилади. Бепул wi-fi зонаси мавжуд. Бино бўйлаб жойлаштирилган экранларда давлат хизматлари марказлари томонидан тақдим этиладиган хизмат турлари бўйича ахборот роликлари намойиш этиб борилади. Мазкур электрон таблолардан тадбиркорлар ҳам ўз маҳсулот ва хизматлари рекламасини шартнома асосида жойлаштириш имкониятига эга.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Оқолтинда янги ҳаёт нафаси

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Оқолтин туманининг тошқиндан зарар кўрган аҳоли пунктларида сурхондарёлик қурувчилар томонидан …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan