Бош саҳифа / Маданият / Афсонага айланган ҳақиқат

Афсонага айланган ҳақиқат

Кўпчилигимиз айни ёз вақтида ажойиб оромгоҳлар ва бетакрор манзаралару археологик ёдгорликлардан баҳраманд бўлиш учун хорижий мамлакатларга чиқишни орзу қиламиз.

Ҳа, хорижий туризм маҳаллий туризмга қараганда бир неча бор яхши ривожланган. Бироқ ажойиб йўналишлар ва сирли жойларга саёҳат қилиш учун мамлакатдан чиқиш шарт эмас. Ўзбекистонда ҳам асрлар оша сақланиб келаётган ва халқ афсонасига узвий боғланган жойлар кўп. Ҳозирги кунда афсонага айланган бир масканга эътиборингизни қаратмоқчимиз. Афсоналарда айтилишича, ўз ишлари билан машғул бўлган бир ёш келинчак зилзила бошланганини ва тоғ кўчаётганини сезиб, ғор ичида қолган ёш боласи томон чопиб боради. Боласини бағрига босгач, қулаб тушаётган ғорни кўтариб қолиш учун бир қўлини юқорига кўтаради, шунда мўъжиза рўй бериб, она ва бола тошга айланиб қолишади, шундан бери бу ғор Келинчак ғори номи билан машҳур.

Бу афсонани эшитгач, ўзим табиий фанлар ўқитувчиси бўлганимданми, жуда қизиқиб қолиб, бу ғор Фарғона вилоятидаги бир қишлоқда жойлашганлигини, кираверишида қулаб тушаётган ғор оғзини қўлда гўдак тутган аёл шаклидаги катта харсанг тош тутиб турганлигини билиб олдим.

Аслида тоғларда кальций карбонат, яъни оҳак тош (СаСО3), карбонат ангидрид ва сув кўп миқдорда учрайди. Бу моддалар ғор шароитида кальций гидро карбонатни сувда яхши эрийдиган ва ҳарорат таъсирида осонгина қотадиган нордон тузни ҳосил қилади.

Халқимизда “тоғнинг ўсиши” деган ибора бор. Бу жараён айни шу ҳодиса билан боғлиқ. Фан тилида бу жараён “солватланиш” яъни тузнинг кристалланиши деб номланади.

Йиллар давомида ғордан оқиб тушаётган кальций гидро карбонат тузи қатлами айни гўдак кўтарган келинчак шаклини ҳосил қилган бўлса ажаб эмас.

Феруза АСРОРОВА,
Термиз туманидаги 29-умумтаълим мактабининг
кимё фани ўқитувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Нега Турон деб аталган?

Тарихий асарлар ва географияга оид манбаларда Турон, Туркистон, Туркистон губернаторлиги, Ўрта Осиё, Марказий Осиё каби …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE