Бош саҳифа / Таълим / Афғонистонлик талабалар қувончи

Афғонистонлик талабалар қувончи

Куни кеча Термиз туманидаги Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказининг 300 ўринга мўлжалланган талабалар турар жойи фойдаланишга топширилди.

Бу жараён иккинчи бир тадбир билан боғланиб кетди. Хабарингиз бор, жорий йилда 96 нафар афғонистонлик талаба ушбу марказнинг илк қалдирғочлари сифатида ўзбек тили ва адабиёти йўналишини битириб, бакалавр даражасига эга бўлишди.

Шу муносабат билан ташкил этилган байрам тадбирида вилоят ҳокимлиги мутасаддилари, олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Қ.Шарипов, Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва адабиёти университети ректори Ш. Сирожиддинов, Афғонистоннинг Термиз шаҳридаги консули С. Сакандарий, талабаларнинг ота-оналари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Айни пайтда Афғонистонда 7 миллиондан зиёд ўзбек яшайди. Мамлакатда ўзбек тили учинчи расмий тил ҳисобланади. Ўз-ўзидан маълумки, мамлакатда ўзбек тилини ўқитиш бўйича малакали мутахассисларга бўлган эҳтиёж юқори.

Қарийб бир ярим йил мобайнида таҳсил олган 96 нафар талабага Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг бакалавр даражаси дипломларини топшириш маросимида икки мамлакат ўртасида турли соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш борасида ибратга арзигулик тадбирлар амалга оширилаётгани ҳақида сўз юритилди.

Тантанали тадбирда 96 нафар талабага бакалавр дипломлари топширилди. Тадбирда сўз олган талабалар шу давр мобайнида уларга кенг имконият ва шароит яратиб берган мамлакатимиз Президентига миннатдорчилик билдиришаркан, ўзларининг ҳис-туйғуларини шеърий сатрларда ифода қилишди.

Ўз мухбиримиз

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Раҳбар кадрлар тайёрлаш – бош мақсадимиз

Муҳтарам юртбошимизнинг 2018 йил 30 майдаги “Истиқболли бошқарув кадрларни танлов асосида” танлаб олишнинг замонавий тизимини …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE