Бош саҳифа / Сиёсат / Афғонистон консули билан учрашув

Афғонистон консули билан учрашув

Кеча вилоят ҳокимлигида Афғонистон Ислом Республика-сининг Термиз шаҳридаги консули Сангин Сакандарий билан учрашув бўлиб ўтди.

Самимий тарзда кечган мулоқотда олий даражадаги ўзбек-афғон учрашувлари доирасида эришилган келишувларни мувафаққиятли амалга ошириш ва истиқболдаги вазифалар ҳақида сўз юритилди.

Сурхондарё вилояти ҳамда Афғонистоннинг шимолий вилоятлари ўртасида савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни янада кенгайтириш, ўзбек ва афғон ишбилармон доира вакилларининг тўғридан-тўғри алоқаларини ривожлантириш ва икки мамлакат ҳудудида уларнинг инвестиция фаолиятини рағбатлантириш ҳамда бошқа масалалар атрофлича муҳокама этилди.

Вилоят ҳокимлиги
матбуот хизмати
материаллари асосида
Б.Нормуродов
тайёрлади

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Сайловга тайёргарлик

Маълумки, сайловга 2 ойдан сал кўпроқ вақт қолди. Мамлакатимиздаги мавжуд сиёсий партиялар ўз электорати ва …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE