Бош саҳифа / Жамият / Афғон халқининг умиди катта

Афғон халқининг умиди катта

Ўзбекистон минтақа давлатлар, хусусан, Афғонистон билан ўзаро ҳамкорликни изчил ривожлантирмоқда. Жорий йилнинг 26-27 март кунлари пойтахтимизда ўтказилган халқаро конференция фикримизнинг ёрқин далилларидан биридир.

Анжуман ташаббускори, Президентимиз мазкур конференцияда нутқ сўзлар экан, Ўзбекистонда ўтказилаётган халқаро тадбир бир неча омиллар билан боғлиқлигини алоҳида таъкидлади. Жумладан, Ўзбекистоннинг ташқи сиёсат концепциясида қўшни мамлакатлар билан дўстлик ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик устувор этиб белгиланган. Шу билан бирга, азал-азалдан Амударёнинг икки томонида ўзаро умумий муқаддас дин ва муштарак маънавий қадриятлар бирлаштириб турган халқлар яшаб келмоқда. Афғон заминида Марказий Осиё уйғониш даврининг Абу Райҳон Беруний, Лутфий, А. Навоий, Камолиддин Беҳзод, Бобур, Машраб каби буюк намоёндалар ва кўплаб улуғ аждодларимиз яшаб ижод қилган. Бугунги кунда эса, Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида  сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий алоқалар йўлга қўйилган. Шунингдек, Афғонистонда миллионлаб ўзбеклар яшайди. Ушбу давлат Конституциясига мувофиқ ўзбек тили расмий тиллардан бири ҳисобланади.  Афғонистон хавфсизлиги бу Ўзбекистон хавфсизлиги. Бутун Марказий Осиё ва Жанубий Осий минтақаси барқарорлиги ҳамда тараққиётнинг гаровидир, деди Президентимиз.

Мамлакатимиз Афғонистонда тинчлик ўрнатишда кўмаклашиш бўйича тажрибага эга. Ўзбекистоннинг ташаббуси билан 1999 йилда Тошкентда ўтказилган Афғонистонга қўшни давлатлар ҳамда Россия ва АҚШ ташқи сиёсат маҳкамалари даражасида “6+2” гуруҳининг учрашуви ҳамда музокаралар якунида қабул қилинган “Афғонистондаги низоларни тинч йўл билан бартараф этишнинг асосий принциплари ҳақидаги Тошкент Декларацияси”ни келтириш мумкин. Ушбу ҳужжат БМТ бош Ассамблеясининг 54-сессияси ва БМТ Хавфсизлик Кенгашининг расмий ҳужжатига айланган.

Ўз ўрнида Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани Юртбошимиз Ш.Мирзиёевга миннатдорчилик билдирар экан, мазкур анжумандан Афғон халқининг умиди катта эканини билдирди.

Конференцияда кўрилган масалалар, унда қабул қилинган ҳужжатлар Афғонистонда барқарорликни таъминлашнинг аниқ йўллари белгилаб берилгани билан ҳам аҳамиятли бўлди.

Сир эмаски, афғон ёшларини билимли, маърифатли қилиб тарбиялашга киришилса, ушбу жафокаш халқнинг муаммолари ўз ўзидан ечим топади. Бу борада ҳам Ўзбекистон ўз қўшнисига амалий ёрдам қўлини чўзиб, вилоятимизнинг Термиз туманида Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказини ташкил этди. Айни пайтда ушбу марказда 96 нафар (11 нафари қизлар) афғон ёшлари таълим олишмоқда.

Яна бир жиҳат, хорижий мамлакатларнинг 80 га яқин, юртимиздаги 120 дан ортиқ ОАВ вакиллари бевосита анжуманнинг матбуот марказида бўлиб, воқеалар жараёнини ёритишди. Дунё- нинг кўзга кўринган экспертлари конференцияга юқори баҳо беришди.

Буни ушбу “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” Афғонистон бўйича Тошкент конференциясида етакчи 25 давлат, халқаро ва минтақавий ташкилотлар вакилларининг минтақамизнинг жуда ўткир ва энг глобал масаласи муҳокамасига йиғилганидан ҳам англаш мушкул эмас.

Умуман халқаро конференцияда билдирилган фикрлар, таклифлар, мурожаатлар, маърузалар турли тилларда баён этилган бўлсада мақсад бир. Яъни Афғонистонда тинчликни таъминлашга эришиш. Бу хайрли иш йўлида дунё ҳамжамияти ҳамкорликка тайёр эканлиги халқаро конференциянинг барча жараёнларида сезилиб турди. Расмий Тошкент анжумани бу борадаги яна бир муҳим қадам бўлиши билан тарихга муҳрланди.

Фирдавс ШАРИПОВ,
вилоят Маънавият ва маърифат бўлими раҳбари,
халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳидоят деб залолатга кетманг!

Юртимизда барча соҳаларда бўлгани каби диний соҳада ҳам катта ўзгаришлар кузатилаяпти. Муқаддас динимизга қаратилган эътибор …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE