Бош саҳифа / Жамият / Аэропортга саёҳат

Аэропортга саёҳат

Президентимизнинг “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги фармонига асосан ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, касбга йўналтириш ва бандлигини таъминлаш борасида сезиларли ишлар бажарилаяпти.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Термиз шаҳар Кенгашининг ташаббуси билан учувчилик соҳасига қизиқувчи ўқувчилар учун Термиз халқаро аэропортига саёҳат уюштирилди. Касбга йўналтириш мақсадида ташкил этилган саёҳатга борган 32 нафар ўқувчи учувчиликка оид инновацион технологиялар ҳамда касб сирлари билан яқиндан танишишди. Шунингдек, учувчилар, аэропорт ходимлари билан суҳбатлашиб, соҳага оид янгиликлардан хабардор бўлишди.

Ж. САЛОҲИДДИНОВ
Термиз шаҳар ҳокимининг ёшлар масалалари
бўйича маслаҳатчиси, Ўзбекистон ёшлар
иттифоқи Термиз шаҳар Кенгаши раиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ғолиблик кубоги ва миллионлар кимларга насиб этди?

Ватанимиз мудофаа қобилиятининг мустаҳкамланиши тинч ва осуда ҳаётимизни таъминлашга хизмат қилади. Бунинг учун эса ҳуқуқ-тартибот …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan