Бош саҳифа / Маданият / Аэропорт ва театр ҳамкорлиги

Аэропорт ва театр ҳамкорлиги

Дам олишни тўғри ташкиллаштира билиш ҳам ўзига хос маданият белгисидир. Яхши дам меҳнатга ҳамдам, дея бежиз айтилмаган, назаримда. “Термиз халқаро аэропорти” Давлат унитар корхонаси ҳам ишчи-ходимларини санъатга ошно этиш ҳамда уларнинг маданий ҳордиқ чиқаришларига имкон яратиш мақсадида вилоят мусиқали драма театри билан ҳамкорликни йўлга қўйди.

Унга кўра, аэропорт ишчи-хизматчилари ва уларнинг оила аъзоларини жорий йилнинг cентябрь ойидан бошлаб 2019 йил июнь ойигача бўлган муддатда вилоят театрларига бориши режалаштирилган.

Яқинда вилоят мусиқали драма театрига аэропорт жамоаси ва уларнинг оила аъзоларининг ташрифи уюштирилди. У ерда режиссёр Мансур Равшанов томонидан саҳналаштирилган “Алишер Навоий” спектакли намойиш этилди. Бу асар жамоамиз аъзоларида катта қизиқиш уйғотибгина қолмай, уларнинг кўнглида аждодлар руҳига ҳурматни кучайтирди. Асардаги тарихий қаҳрамонлар Навоий ҳамда Ҳусайн Бойқаро тимсолининг гавдалантирилиши орқали ўша давр муҳитини очиб берган актёрлар маҳоратига тан бермасдан илож йўқ. Энг муҳими, ушбу спектаклдан сўнг, аэропорт жамоаси аъзоларида тарихий асарларга бўлган қизиқиш янада ортди. Айни пайтда ходимларимиз кутубхоналардан тарихий асарларни топиб, мутолаа қилишга киришган.

Бу каби саҳна асарлари ҳар бир томошабин учун улкан ибрат мактаби ҳамда маънавий озуқа берадиган ўзига хос воситадир. Аэропорт ходимлари ҳам туну кун халқимизга хизмат қилиб баъзан дам олишга эҳтиёж сезади. Уларга набиралар, фарзандлар, яқинлар билан муҳташам Санъат саройида спектакль томоша қилиш ўзгача завқ бағишлади.

Акмал АЗИМОВ,
“Термиз халқаро аэропорти” ДУК маънавий-
маърифий ишлар бўйича масъул ходими

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Халқаро хунармандчилик фестивали

Сурхон воҳаси делегацияси Қўқондаги халқаро фестивалда фаол иштирок этмоқда. Қўқон шаҳрида илк бор Халқаро ҳунармандчилик …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE