Бош саҳифа / Маданият / Қадриятлар юксалиши

Қадриятлар юксалиши

Давлатимиз раҳбарининг ўтган йил 15 декабрдаги “Ўзбекистон Ислом академиясини ташкил этиш чоратадбирлари тўғрисидаги қарорини ҳам барча юртдошларимиз  қаторида, биз — тарих  илми  мутахассислари юксак  мамнуният билан  қарши олдик.

Вилоят археология музейида бугунги кунда 100 мингдан ортиқ экспонатлар сақланмоқда. Ноёб қўлёзмалар бўлимимизда эса  воҳамиздан  топилган,  бир неча  асрларни  қаритган, бебаҳо илмий, маънавий-маърифий  қийматга  эга кўплаб нодир асарлар  ҳам  мавжуд. Аслиятдан ўрганиш борасида уларни тадқиқ этадиган мутахассис кадрлар масаласида бизда муаммо бор эди.

Ўзбекистон  Ислом академиясининг ташкил этилиши эса  муассасамизда фаолият юритувчи,  муқаддас  ислом  динининг дунёвий-диний назариясини чуқур эгаллаган, маънавий меъросимизни  теран  ўрганиш салоҳиятига эга бўлган, ҳар жиҳатдан   етук  мутахассис кадрларни   етиштириб   бериш   имконини   яратганидан  жуда  мамнунмиз.

Сурхон  замини  буюк алломалар юрти. Буни бизнинг зиё масканимизга келган ҳар бир томошабин чуқур англамасдан  кетмайди. Воҳамизда етишиб чиққан улуғ муҳаддислар, фозилу фузалоларнинг номи  бутун дунёга маш- ҳур. Биз улуғ  аждодларимиз билан нафақат фахрланишимиз, балки  музейимизда уларнинг  бой маънавий меросини тадқиқ ва тарғиб этишимиз муҳимдир.

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 14 февралдаги “Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  қарори ҳам воҳада яшаб ижод қилган буюк мутафаккирларимиз хотирасини абадийлаштириш ва илмий фаолиятини кенг ўрганишга доир ишларни  янги  босқичга  кўтарган эди. Юртбошимиз  ташаббуси билан фаолияти йўлга қўйилаётган бу зиё, илму маърифат масканлари аждодларимизнинг илмий-маънавий меросини чуқур ўрганишимиз, улардаги эзгу ғоя ва таълимотларни кенг халқ оммасига етказиш ҳамда шу асосда ёшларимизда соғлом дунёқарашни, бой тарихимизга, илм-фан ва таълим олишга интилиш туйғусини  янада  кучайтиришга  замин яратади.

Зебо АЛМАРДОНОВА,
вилоят археология
музейи директори

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Қизиқарли дастурлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan