Адолатли қайнона

0
20

Хўш, бундай мақомга эга бўлиш учун қандай синовлардан ўтиш керак? “Адолатли қайнона” кўрик-танловининг вилоят босқичида қайноналарнинг оқилалиги, саришталиги, сиёсий саводхонлиги, умумбашарий ва ижтимоий қадриятларни яхши ўзлаштирганлиги, эртак ва аллалар айтишдаги маҳорати синовдан ўтказилди.

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси вилоят Кенгаши томонидан ташкил этилган кўрик-танловда барча шаҳар ва туман босқичларида ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар беллашишди. Тадбирдан кўзланган мақсад, воҳадаги фаол, ташаббускор, жамоа ва оилада ибратли фазилатларга эга, маҳалла-кўй орасида намуна кўрсата оладиган, савияси, сиёсий онги юқори, халқимиз учун муқаддас бўлган оила асосларини янада мустаҳкамлаб, хонадонларида тинчлик-хотиржамлик, аҳиллик ва ўзаро ҳурмат муҳитини ярата олган қайноналарни рағбатлантиришдан иборат.

Иштирокчилар белгиланган шартлар асосида ўзларининг билим ва маҳоратини намоён этишди. Танлов натижаларига кўра, фахрли 3-ўринга Шеробод тумани вакили Манзура Улуғбердиева, 2-ўринга, Денов тумани “Баҳористон” маҳалласидан Меҳринисо Мўминова лойиқ деб топилди. Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати, Жарқўрғон тумани “Алишер Навоий” маҳалласи вакили Қизларшой Раҳматова “Адолатли қайнона” деб топилиб, танловнинг республика босқичида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритди.

Тадбир якунида барча қатнашчиларга партия вилоят Кенгашининг дипломлари ва эсдалик совғалари топширилди.

Гулшод ТУРСОАТОВА,
“Адолат” СДП вилоят
Кенгаши матбуот котиби

ЖАВОБ ҚОЛДИРИНГ:

Илтимос изоҳингизни киритинг
Илтимос исмингизни шуерга киритинг