Бош саҳифа / Жамият / Адолатчи аёл

Адолатчи аёл

Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан ташкил этилган “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли” кўрик-танлови воҳамиз аёлларининг сиёсий билими, ташаббуси, эркин ижодкорлигини намоён этишида муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда.

Партиянинг Жарқўрғон туман Кенгаши томонидан ана шундай кўрик-танловнинг туман босқичи 25-ўрта умумтаълим мактабида ташкил этилди. Унда партиянинг вилоят ва туман Кенгаши ходимлари, депутатлар, фаоллар ҳамда тумандаги умумтаълим мактаблари ўқитувчилари иштирок этишди.

 Танлов иштирокчилари “Партия менинг нигоҳимда”, соҳага оид сиёсий-ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлаш ҳамда миллий қонунчилик, фуқаролик позицияси, нотиқлик қобилияти, партия лойиҳалари доирасида қилган амалий ишлари ва ўз ижодидан намуналар ўқиб, Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар ижро этишди.

Қизғин беллашувлардан сўнг учинчи ўринни тумандаги 15-мактаб ўқитувчиси Насиба Мирзаева, 14-мактаб ўқитувчиси Хосиятхон Саманова иккинчи ўринни, 25-мактаб ўқитувчиси Шоира Қурбонова биринчи ўринни қўлга киритиб, вилоят босқичига йўлланма олишди.

— Бу кўрик-танлов менда жуда ёрқин таассурот қолдирди, сабаби, тайёргарлик жараёни менинг ўз устимда ишлаш, билимим ва дунёқарашимни бойитишга ундади,— дейди тумандаги 33-мактаб ўқитувчиси Наргиза Қудратова. — Ғолиб бўлмадим, аммо ўз устимда жиддий ишлаб, кейинги танловларда яна қатнашишни мақсад қилдим.

Танловда ғолибларга партия туман Кенгашининг фахрий ёрлиқ ҳамда диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Қизларшой РАҲМАТОВА,

халқ депутатлари вилоят

Кенгаши депутати

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ўзимизни қачон топамиз?…

Эл нетиб топгай мениким, Мен ўзимни топмасам.А.Навоий Мавзуни бежиз Навоий ҳазратларининг ҳикматли иборасидан бошламадим. Хўш, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE