Бош саҳифа / Сиёсат / Адлия тизимида

Адлия тизимида

вертикал бошқарув самараси

Сурхондарё вилоят халқ депутатларининг жорий йил олти ойи якунларига бағишланган навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Унда вилоят адлия бошқармаси бошлиғи С.Саттаровнинг ўтган олти ой мобайнида амалга оширилган ҳуқуқий тарғибот ишлари, норма ижодкорлиги ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқни қўллаш амалиёти бўйича ахбороти тингланди.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 13 апрелдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан “республика — вилоят — туман (шаҳар)” уч поғонали принципи бўйича вертикал бошқарувни жорий этган ҳолда туманлар (шаҳарлар)да адлия бўлимлари ташкил этилди.

Мазкур бўлимлар томонидан барча туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларининг ободонлаштириш бошқармалари ҳамда йўл эксплуатация корхоналари фаолияти таҳлил қилинди. Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг шу йил
10 майдаги “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг бажарилиши натижадорлиги бўйича жами 109 та ўрганишлар ўтказилди.

Ўтказилган ҳуқуқни қўллаш амалиёти ўрганишлари, таҳлиллар, фуқароларнинг сўровлари натижасида аниқланган ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича жами 15 та таклифлар ишлаб чиқилди.

Аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни нотўғри ёки зиддиятли тарзда қўллаш амалиётини ўрганиш ва таҳлиллар натижасида вилоят бўйича адлия бош қармаси ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан жами 103 та қонун бузилиши ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни нотўғри ёки зиддиятли тарзда қўллаш ҳолатлари аниқланди. Ушбу ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида бўлимларга 126 та огоҳнома, қонун бузилишларини бартараф этиш юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган 14 та тақдимномалар киритилди.

Бундан ташқари, вилоятда норма ижодкорлиги бўйича ўтган ярим йил давомида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан жами 41 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун тақдим қилинди. Шулардан, 38 тасига ижобий хулоса берилди ва қолган
3 та қарор лойиҳалари норматив-ҳуқуқий аҳамиятга эга бўлмаганлиги сабабли ҳуқуқий экспретизадан ўтказилмасдан қайтарилди.

Вилоятимизда аҳолининг ҳуқуқий онгини юксалтириш ҳамда қабул қилинган қонун ҳужжатларини ижрочилар ва аҳолига етказиш мақсадида шу кунгача келиб тушган 1876 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг электрон вариантлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган рўйхат бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларга етказилди.

Ғайрат ТИЛОВҚОБИЛОВ,
вилоят адлия бошқармаси
бўлим бошлиғи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Сайловлар бош мавзу

Бу йил сайловлар йили. Президентимиз ташаббуси билан 2019 йилнинг 25 июнида 18 боб, 103 моддадан …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE