Бош саҳифа / Жамият / Адлия сайли

Адлия сайли

24-26 апрель кунлари Ангор туманида “Ҳуқуқий ахборот кунлари” ўтказилди.

Адлия вазирлиги ташаббускор бўлган “Фуқаролар давлат органларига эмас, давлат органлари фуқароларга хизмат қилиши керак” шиори остидаги ушбу тадбир вилоят ҳокимлиги, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, вилоят адлия бошқармаси, Адвокатлар палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамда ҳамкор ташкилотлар кўмагида юқори савияда ўтказилди. Дастлаб, туман марказидан олисдаги 10 та маҳаллада тузилган махсус гуруҳлар иш олиб борди. Улар томонидан оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳит ва аҳолининг кундалик муаммолари ўрганилиб, нотариал ҳаракатларни расмийлаштириш, давлат хизматлари агент-лигининг фаолияти, ёшларни зарарли таъсирлардан асраш, меҳнат бозорида тенг шарт-ларда рақобатлаша олмайдиган шахсларга иш топишда ёрдам бериш, меҳнат миграцияси, оила мустаҳкамлигининг ҳуқуқий асослари, фуқароларга бепул ҳуқуқий маслаҳатлар бериш каби масалаларда амалий ёрдам ва маслаҳатлар берилди. Тадбирда, шунингдек, ҳуқуқий маълумотларни етказишда замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш, китобхонликни тарғиб этиш ҳақида сўз борди.

Ангор тумани истироҳат боғида ўтказилган байрамона тадбир “Адлия сайли”га айланди. Унда адлия бошқармаси тизимидаги барча тузилмалар иштирок этишди. Хусусан, Ангор тумани давлат хизматлари маркази, давлат солиқ хизмати, мажбурий ижро бюроси, ички ишлар ва мудофаа ишлари бўлимлари, фавқулодда вазиятлар бошқармаси, вилоятимиздаги олий ўқув юртлари, халқ таълими ва касб-ҳунар таълими, бандлик, миллий-маданий марказлар, матбуот ва ахборот   бошқармаси ходимлари томонидан ҳуқуқий ахборотлар берилди. Шу ернинг ўзида фуқароларнинг турли масалалардаги мурожаатлари ҳам эшитилиб, ижросига киришилди.

Тадбир якунида фаол иштирокчиларга ташкилотчиларнинг дипломлари топширилди.

Б.ИБРОҲИМОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Uchovlonning to’rtinchisi

Ommaviy axborot vositalari odatda to‘rtinchi hokimiyat sifatida tilga olinadi. Jurnalistlar esa bevosita jamiyatda mavjud uch …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan