Бош саҳифа / Жамият / Адлия ахбороти

Адлия ахбороти

Вилоят адлия бошқармаси томонидан ташкил этилган навбатдаги брифинг шундай номланди. Унда ҳукуматнинг қуйидаги қарорлари ҳақида маълумот берилди:

Давлат таълим муассасалари ҳузурида спорт клубларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилиниб, унга мувофиқ, умумтаълим мактаблари, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва олий таълим муассасалари ҳузурида спорт клублари ташкил этиладиган бўлди. Эндиликда спорт клубларининг асосий вазифаси этиб, жумладан, умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун спорт турлари бўйича ҳафтасига камида 4 соат, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва олий таълим муассасалари ўқувчи ва талабалари учун 6 соатдан синфдан ташқари спорт тўгараклари машғулотларини ташкил этиш белгиланади.

Янги қабул қилинган “Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали енгил автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга мувофиқ, 2018 йил 1 августдан қорайтирилган ойнали енгил автотранспорт воситаларидан пулли асосда фойдаланишга рухсат берилди. Хусусан, жисмоний шахсларга энг кам иш ҳақининг 90 баравари (16 587 000 сўм), юридик шахсларга энг кам иш ҳақининг 120 баравари (22 116 000 сўм), хорижий давлатлар юридик шахсларига эса энг кам иш ҳақининг 140 баравари (25 802 000 сўм) миқдоридаги тўлов белгиланди.

Шунингдек, “Озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларни ижтимоий-маиший таъминлаш ва ишга жойлаштириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди. Қарор ижроси юзасидан қамоқдан озод қилинган шахсларни реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш марказлари ташкил этилди. Қарорда белгиланишича бундан буён маҳкумларга шахсий ҳужжатларни тиклаш ва паспорт олишда ёрдам кўрсатилади, уларнинг пенсия суғуртаси, меҳнат дафтарчасини расмийлаштириш шахс жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилингунга қадар амалга оширилади.

Сарвар ТЎРАЕВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Жарима тўлади

Бугунги кунда юртимизда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган шахсларга ҳамма қулайликлар яратилган. Жумладан, кўпчилик шахсий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE