Бош саҳифа / Маданият / Қадимий тош ўроқлар

Қадимий тош ўроқлар

Термиз археология музейида “Илк темир даври”га оид бронза ўроқ билан бирга бир нечта тош ўроқлар намойиш қилинмоқда.

Тош ўроқлар Музработ туманидаги Кучуктепа, Олтинсой  туманидаги Қизилтепа, Қизилча 6, Бўйрачи 2, Қизириқ туманидаги Бандихон 1 ёдгорликларидан топилган. Тош ўроқлар билан бирга, дон янчгич қуроллар ва дон омборларининг топилиши мамлакатимиз ҳудудида деҳқончиликнинг муҳим соҳаси ғаллачилик қадимдан ривожланганлигидан далолат беради.

Тош ўроқлар ясаш учун эгилган ярим ой шаклидаги шағал тошлар танланган. Уларнинг узунлиги 8 см дан 19 см гача, ушлагич томони кенглиги 4-5 см, қалинлиги 5 мм дан 10 мм гача бўлган. Ўроқнинг тиғ томони қайроқ тош билан яхшилаб ўткирланган.

Тош ўроқлар дастлаб узун ва тўғри шаклда, ке- йинчалик уларнинг тиғи тишли қилиб ясалган. Сўнгра табиий эгилган тошлардан ясалган тош ўроқлар кашф этилган. Бундай ўзгаришига сабаб ихтиро қилинган ўроқларнинг биринчисидан иккинчиси, иккинчисидан учинчиси юқори меҳнат унумдорлигига эришганлигидадир. Шунинг учун ҳам эгилган тош ўроқларга қараб кейинчалик шу шаклдаги металл ўроқлар ясалган.

Бундан 2900-2700 йил аввал аждодларимиз томонидан ясалган тош ўроқлар ҳозирда музей экспонати бўлсада, ўша давр учун ишбилармонлик ва тадбиркорлик намунаси ҳисобланган.

А. БОБОХЎЖАЕВ, 
Термиз археология музейи
директорининг илмий ишлар
бўйича ўринбосари

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Халқаро хунармандчилик фестивали

Сурхон воҳаси делегацияси Қўқондаги халқаро фестивалда фаол иштирок этмоқда. Қўқон шаҳрида илк бор Халқаро ҳунармандчилик …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE