Бош саҳифа / Жамият / Қадим маданият дурдоналар

Қадим маданият дурдоналар

Ўзбекистон давлат санъат музейида ўтган йилнинг 12 декабридан жорий йил 6 январига қадар “Қадимги маданият дурдонлари: Термиз археология музейи хазинасидан” номли кўргазма бўлиб ўтди.

Айни пайтда Термиз археология музейида эрамиздан аввалги 100 минг йилликдан тортиб то XIX асрга қадар 100 мингдан зиёд санъат ва моддий маданият намуналари сақланмоқда. Тошкент шаҳрида ташкил этилган мазкур кўргазмада эса қадим Сурхон воҳасининг бой маданий мероси, тарихини намоён этувчи коллекцияларнинг энг сара намуналари намойиш этилди.

Сурхон воҳаси ҳудуди ватанимизда инсоният шаклланиши ва тараққиётида муҳим бўғин эканлигини Тешиктош ғори ва Зараутсой қоятош суратларидан ҳам билиш мумкин. Қолаверса, воҳамиз илк суғорма деҳқончилик, энг қадимги шаҳар ва булар манбаида илк давлат пайдо бўлган ҳудуд ҳамдир. Буни музей экспонатлари орасидан жой олган “Сополли маданияти” намуналарида кўрамиз.

Бундан ташқари, Ўрта Осиё, Афғонистон, Покистон ва Ҳиндистон тарихида ҳам улкан из қолдирган Кушон давлатининг (эрамизнинг I-III аср ўртаси) шаклланишида қадимги Сурхон замини муҳим ўрин тутганлиги, дунё динларидан бири эрамизнинг I асридан бошлаб қадимги Термиз орқали Хитойга қадар тарқала бошлаганлиги ҳам маълум. Кўргазмада воҳамизнинг ана шундай бой ўтмиши, тарихий меросига бир қур назар ташлаш имконияти яратилди. Бу эса томошабинларда катта таассурот қолдирди. Шу билан бирга, ушбу кўргазма қадимги Ўзбекистон маданиятининг ажралмас таркибий қисми бўлган Сурхон воҳаси ўтмиш маданиятини кенг оммалаштиришга ҳам хизмат қилди.

Дарвоқе, кўргазмани ташкил этишда фаоллик кўрсатган музейимиз маъмурияти ва ходимлари Ўзбекистон давлат Санъат музейининг “Ташаккурнома”лари ҳамда музей каталог тўплами билан тақдирланди.

Шунингдек, музейимиз ходимларининг эсдалик совғалари санъат музейи жамоасига туҳфа этилди.

Раҳим ХУДОЙБЕРДИЕВ,
Термиз археология музейи
илмий ишлар бўйича
директор ўринбосари

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Uchovlonning to’rtinchisi

Ommaviy axborot vositalari odatda to‘rtinchi hokimiyat sifatida tilga olinadi. Jurnalistlar esa bevosita jamiyatda mavjud uch …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan