Бош саҳифа / Маданият / Адабиёт зукколари

Адабиёт зукколари

Юртимизда сўнгги пайтларда китобхонликни ривожлантиришга ҳукумат даражасида эътибор қаратилаётганлиги, албатта, ўз самарасини бермоқда. Жойларда бўлиб ўтаётган турли хил учрашувлар, китобхонлик кечалари, ижодкорлар билан юзма-юз мулоқотлар бунга мисол бўла олади.

Яқинда мактабимизда 8-9 синф ўқувчилари ўртасида “Адабиёт зукколари” номли тадбир бўлиб ўтди. Унда ўқувчи ёшлар ўзлари тайёрлаган сценарий асосида истеъдодларини намоён этдилар. Шунингдек, тадбир доирасида ўқувчилар  “Таништириш”, “Баҳру байт”, “Мен севган адибнинг ҳаёти ва ижоди”, “Тезкор савол-жавоблар”, “Ватан мадҳи дилларда” каби шартлар асосида беллашдилар. М. Ғофурова, Д. Эшқобилова, Г. Фозилова, С. Холлиева, Г. Жуманиёзова, Н. Одинаева, М. Раҳматуллаева, Л. Эшқулова, Ш. Болтаева, Г. Суюнова, С. Ҳайдарова, Г. Қаролова каби иштирокчилар барчада яхши таассурот қолдирди.

Тадбирда ўқувчилар ва ота-оналар ўртасида “Оилавий китобхонликни ташкил этишнинг асосий шакллари” мавзусида дарслар ва давра суҳбатлари ташкил этилди. Ғолиблар мактаб маъмурияти томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

М. ҲАЗРАТҚУЛОВА,
Жарқўрғон туманидаги
11-мактаб кутубхоначиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Нега Турон деб аталган?

Тарихий асарлар ва географияга оид манбаларда Турон, Туркистон, Туркистон губернаторлиги, Ўрта Осиё, Марказий Осиё каби …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE