Бош саҳифа / Адабиёт / Адабиётшунослар анжумани

Адабиётшунослар анжумани

Адабиёт барча замонларда ҳар бир миллатнинг бадиий-эстетик тафаккурини, дунёқараши, миллий ўзлигини белгилайдиган санъат тури ҳисобланади.

Сўз санъатининг сарчашмаси — халқ оғзаки ижоди орқали халқимиз ўзининг борлиқ, олам ва одам ҳақидаги қарашларини ифодалаган. Халқ достонлари ва термаларида элнинг ботир ва ёвқур қаҳрамонлари миллат дарду ҳасратини, шодлиги ҳамда қувончини куйлаган. Шу жиҳатдан, миллий адабиётимиз тарихи минг йилликларни ўз ичига олади.

Президентимизнинг 2017 йил 3 августида Ўзбекистон ижодкор зиёлилари вакиллари билан учрашувдаги маърузасида “…адабиёт ва санъатга, маданиятга эътибор — бу аввало халқимизга эътибор, келажагимизга эътибор эканини, буюк шоиримиз Чўлпон айтганидек, адабиёт, маданият яшаса, миллат яшаши мумкинлигини унутишга бизнинг асло ҳаққимиз йўқ”, деган фикрлари орқали адабиётшуносларимиз олдига долзарб вазифаларни қўйганди.

Термиз давлат университетида “Ўзбек адабиётшунослигининг долзарб муаммолари: таҳлил ва талқин” мавзусида ўтказилган республика илмий-амалий анжумани юқоридаги муҳим вазифаларнинг амалий ифодасидир. Анжуман ишида мамлакатимиздаги олий таълим ва илмий-тадқиқот институтларида фаолият юритаётган соҳа олимлари ва умидли тадқиқотчилар, иқтидорли талабалар мақолалари билан иштирок этишди.

Дастурга кўра, илмий конференцияда “Ўзбек мумтоз адабиётида таҳлил ва талқин муаммолари”, “ХХ аср ва замонавий адабиётда таҳлил ва талқин масалалари”, “Ўзбек фольклорини ўрганишнинг назарий тамойиллари”, “Адабий матн таҳлили ва таълим”, “Адабиёт назарияси ва адабий танқид” номли шўъбалар иш олиб борди. Уларга шу соҳаларнинг мутахассислари раҳбарлик қилди. Айтиш жоизки, анжуманга тақдим қилинган илмий мақолалар жамият тафаккури, қалб тарбия сида муҳим ҳодиса саналган адабиёт, қадимиятдан шу кунимизгача, хусусан, бугунги адабиётимиздаги жараёнлар синчков кузатувга олинганлиги билан аҳамиятлидир. Шунингдек, тадбир доирасида анжуман иштирокчилари учун воҳамизнинг тарихий қадамжоларига саёҳатлар уюштирилиб, учрашувлар ташкил этилди.

Б. ИБРОҲИМОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Беминнат устоз

Китоб ҳаёт йўлимизни ёритиб турувчи маёқдир. Инсонга улкан маънавий озуқа бериб, қалбини эзгуликларга ошно этади. …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE