Бош саҳифа / Маданият / Адабий кеча

Адабий кеча

Термиз давлат университетида адиб Менгзиё Сафаров таваллудининг 80 йиллигига бағишланиб хотира кечаси бўлиб ўтди.

Ватанга муҳаббатни ҳар ким ўзича англайди, тушунади ва куйлайди. Воҳамиз матбуоти ва адабий муҳитида ўчмас из қолдирган Менгзиё Сафаров асарлари ҳам ана шу муҳаббат сабаб дунёга келган, десак янглишмаймиз. Сурхонимизнинг бетакрор табиати, соддадил одамлари ва тарих қатида яширин ётган буюк ўтмиши адиб асарлари орқали ўқувчилар қўлига етиб борди. Ёзганлари ҳаёти билан уйғун, вобаста бўлган адиб ўқувчилари наздида ҳам шундай эҳтиромга муносиб.

Термиз давлат университети ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган кечада ёзувчи-шоирлар, олимлар, талабалар ва адибнинг оила аъзолари иштирок этди. Дастлаб университет проректори А. Сатторов сўзга чиқиб, адибнинг воҳа адабий муҳити ва ёш ижодкорларнинг тарбия топишидаги хизматлари бугунги кунимиз учун ҳам аҳамиятли эканлигини таъкидлади. Ўзбек филологияси факультети декани М. Ҳамраева, филология фанлари номзодлари Н. Йўлдошев, Б. Муртазоевлар адибнинг ҳаёт йўли, ёзувчи асарларида она табиат тасвири, табиат куйчиси каби мавзуларда маърузалар қилишди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари Болта Ёриев, Олланазар Улуғов, Фолькин ҳамда адибнинг умр йўлдоши Сайёра Сафарова, ўғли Абдураҳмон Сафаровлар сўзга чиқиб, ижодкор ҳақидаги хотиралари билан ўртоқлашди.

Гўзал ҲИММАТОВА,
ТерДУ ўқитувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ноанъанавий сабоқ

Милоддан аввалги II асрда Юнон-Бақтрия подшолиги чегара ҳудуди қандай ҳимоя қилинганини биласизми? Оғир ва енгил …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan