Абадий дўстлик

0
122

Болаларни китобга ошно этишга ота-оналар ва устозларнинг шахсий намунаси орқали эришилади.

Бу намуна тенгдошлар орасида бўлса, янада ибратлидир. Айниқса, бошлан ғич синфданоқ болаларга китоб ва мутолаа завқи ҳайратлари улашилса, кўзланган мақсадга эришилган бўлади.

Китобхонлик маданиятини юксалтиришга қаратилган тадбирларда ҳам шу ҳақдаги тавсиялар болалар тилида жаранглади. Термиз шаҳридаги 9-ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида ўтказилган “Китобни доимо дўст тут” деб номланган маърифий кечада қардош халқлар адабиёти намоёндалари ижоди ҳамда китобларнинг соҳа ва турлари бўйича маълумотлар берилди. Мактабнинг фаол бошланғич синф китобхонлари сифатида 2-синф ўқувчилари Шабнам Бахтиёрова ҳамда Аброр Эшмуродовлар номи тилга олиниб, уларнинг бир ой давомида 20 га яқин бадиий китоблар ўқигани эътироф этилди. Кечада шу каби китобхон ўқувчилар томонидан китоб ҳақидаги ҳикматлар ва шеърлардан намуналар ўқилиб, саҳна кўринишлари намойиш этилди. Китоб ҳақидаги куй ва қўшиқларда абадий дўстлик тараннум этилди.

Дилфуза
ҚОДИРОВА,
мактаб ўқитувчиси

ЖАВОБ ҚОЛДИРИНГ:

Илтимос изоҳингизни киритинг
Илтимос исмингизни шуерга киритинг