Бош саҳифа / Жамият / Ҳақорат ожиз раҳбарнинг қуролими?..

Ҳақорат ожиз раҳбарнинг қуролими?..

Сўз воситасида фикрлашимиз, нуқтаи назар билдиришимиз қанчалар улуғ неъмат бўлса, унинг қадр қимматини англашимиз ҳам шунчалар зарур бўлади. Фикри теран, сўзи бийрон, айтган гапи ўринли кишининг иззат-ҳурмати ҳамиша қадрланади. Негаки, бундай киши суҳбатдошининг кимлигини, уни нималар қизиқтиришини, нимани гапирса тўғрию, нимани гапириш ноўринлигини ақл тарозисида ўлчай олади.

Минг афсуски, айрим ташкилот раҳбарлари ва мутахассисларининг муомала маданиятига асло ҳавас қилиб бўлмайди. Албатта, муомала маданияти ҳар бир раҳбарнинг маънавий савияси даражасига боғлиқ бўлади.

Ушбу фикрларимни билдиришимга бир масъул раҳбарнинг фаолиятини кузатишим сабаб бўлди. Вилоятдан бириктирилган вакил сифатида жойларда бўлишимиз, у ёки бу масаланинг ечимини топиши учун жойлардаги мутасаддилар билан ҳамкорликда ишлашимиз керак.

Фаоллар залида жуда кўп мутасадди раҳбарлар йиғилган. Маҳалла раислари, мактаб, коллеж директорлари, туман миқёсидаги ташкилот раҳбарлари тўпланган тадбирда «КАТТАКОН» раҳбар йиғилишни бошлаши ва кун тартибидаги масалани тушунтириши керак. Йиғилганлар зарур ишларини ташлаб туманнинг энг чекка ҳудудларидан келишган. Лекин залда «КАТТАКОН» энг долзарб масалани шунчаки қоғозга қараб ўқиб қўя қолди. Ҳа, ҳа ҳижжалаб, ҳатто тутилиб ҳам қўйди. Хуллас, шу эканда-эй, деб қўшиб ҳам қўйди. Агар кун тартибидаги масалага кимда ким лоқайдлик билан ёндошса ….учқўрғонда кўришини, ҳеч ким, ундан қочиб қутулолмаслигини куракда турмайдиган кўча сўзлари билан мустаҳкамлади…

Қизиқ, масалани тушунтиришда нўноқлик қилган раҳбар дакки беришда, ниҳоятда, қўпол сўзларни ишлатишда жуда устаси фаранг, тили бийронлик қилди. Ичим ёниб кетди. Кун тартибига қўйилган масала шунчаки масала эмасди. Халқ ва ҳаёт масаласи эди. Бу мавзуни эса шунчаки гапириб бўлмасди. Бу масала раҳбардан нуқтаи назарни, тафаккурни, таҳлил ва ташбеҳни талаб этарди. Лекин «КАТТАКОН»нинг фаолиятида фидойилик, вужудида юрт равнақи учун жонсараклик, шуурида билимдонлик, хотирасида қилинган ва қилинадиган ишлар юзасидан мукаммал маълумотнинг йўқлиги, бугунги талаб даражасида тафаккур қилолмаслиги уни теран гапиришга қўймади. Йиғилиш иштирокчиларининг юз-кўзларидаги норозилик, шу икки оғиз гап учун келувмидик, деган ҳафсаланинг пир бўлиши каби ҳолатлардан каттакон қилт этмади. Энг қизиғи, уч кунлик ҳамкорликда билинди. Масалага бир иккита раҳбардан бошқа ҳеч ким масъулият билан ёндошмади. Ҳамма масъуллар жойларда бир-биридан телефон орқали маълумот олиб, қоғоз тўлдириш ва салқин жойларда ҳордиқ чиқариб, кейин белгиланган вақтда ўзини ишлагандек кўрсатиш билан кифояланди.

Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёев қандай мавзуда нутқ сўзламасин, ҳар доим раҳбар ва мутасаддиларни ўзи масъул бўлган соҳа ва тармоқларда ишларнинг аҳволини танқидий, таҳлилий баҳолаш асосида масъулият билан бажаришга ундамоқда.

Хўш, мен юқорида тилга олган раҳбарлар тоифаси лавозимига лойиқми, талабга жавоб бера олаяпдими?

Райҳон РАҲИМОВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Тавсиялар берилди

Саноат хавфсизлигини таъминлаш давлат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан “Сурхондарёдонмаҳсулотлари” акционерлик жамияти тасарруфидаги корхоналарда навбатдаги …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE