Бош саҳифа / Жамият / Аҳоли ҳордиқ чиқарадиган маскан

Аҳоли ҳордиқ чиқарадиган маскан

Вазирлар Маҳкамасининг “2013-2018 йилларда замонавий маданият ва дам олиш марказларини ташкил этиш чоратадбирлари тўғрисидаги қарорига асосан давлат дастурига киритилган Узун тумани марказидагиИстиқболмаданият ва аҳоли дам олиш маркази капитал таъмирланди.

“Узунсифатмахсус қурилиш” хусусий корхонаси бунёдкорлари 578,8 миллион сўм маблағ эвазига марказнинг том қисмини янгилашди, эшик ва ромлар замонавийларига алмаштирилди. Бинонинг ички ва ташқи  фасадига замонавий безак берилди.

Марказдаги концерт зали ва тўгарак хоналари юз миллион сўм маблағ эвазига замонавий мебель жиҳозлари билан тўлдирилди. Аҳолига маданий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида учта тўгарак ташкил қилинди. Бугунги кунда марказда ҳар хил маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда. “Оҳ-воҳ” фольклор ҳаваскорлик жамоаси фаолияти аҳолига манзур бўлаётир.

— Анчадан бери кўримсиз ҳолга келиб қолган собиқ маданият клуби капитал таъмирлангандан сўнг маданият ва дам олиш  марказига айлантирилгач, бу маскан меҳнаткашларнинг чинакам ҳордиқ чиқарадиган жойи бўлиб қолди, — дейди туман   маданият бўлими бошлиғи С. Исматов.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳидоят деб залолатга кетманг!

Юртимизда барча соҳаларда бўлгани каби диний соҳада ҳам катта ўзгаришлар кузатилаяпти. Муқаддас динимизга қаратилган эътибор …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE