Бош саҳифа / Жамият / “Ақлли” бекатлар сони 8 тага етди

“Ақлли” бекатлар сони 8 тага етди

Бугун Термиз шаҳри кўчалари кўркига кўрк қўшаётган “ақлли” бекатларда кондиционер, жамоат транспорти ҳаракат жадвалининг таблоси, “Фуқаро-тезкор ёрдам хизмати” фавқулодда алоқа ахборот панели, атроф-муҳит мониторинги сенсори, бепул Wi-fi интернет тармоғи, видео назорати, USB электр тармоғи нуқталари ва банк тўлов терминали мавжуд.

Шунингдек, мазкур бекатларда тезкор маълумот тўплаш имкониятининг борлиги йўналишдаги транспорт ҳаракатини режалаштиришда қўл келади. Айни чоғда нафақат бекат, балки унинг атрофида жамоат тартиби юзасидан тезкор маълумот олиш имконияти ҳам мавжуд.

Энг қизиғи, ҳар бир бекатга қуёш электр энергияси панели ўрнатилган бўлиб, бу уларнинг ёритгичлари ва USB электр тармоғи нуқталарини автоном электр қуввати билан таъминлаш имконини бермоқда

Яқин келажакда вилоят марказида бундай “ақлли” бекатлар сони 40 тадан ошиши кутилмоқда.

ВИЛОЯТ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan