Аҳил жамоа

Фарҳод Жумаев бошлиқДавлатов Асадбекфермер хўжалиги аъзолари Термиз туманида пешқадам жамоалардан бири ҳисобланади.

Аҳил деҳқонлар фермер хўжалиги ташкил этилганидан бери ҳамиша илғорлар сафида. Жорий йилда улар ҳар гектар майдондан 38 центнердан сара дон йиғиштириб олиб, давлат шартномасини ортиғи билан уддалашганди. Тадбиркорларнинг ғўза ўстирган майдонида ҳам ҳосил мўл бўлди. Биринчи терим ҳисобига пахтакорлар давлатга 136 ўрнига 146 тонна ҳосил топшириб, режани уддалашди. Ҳосилдорлик ҳозирча 31 центнерни ташкил этмоқда.

Даладаги пахтани теришда Зайниддин Сайдуллаев, Мўътабар ва Робия Каримова, Сабоҳат Турсунова каби чаққонқўл теримчиларнинг хизмати мақтовларга лойиқ. Бугунгача фермер теримчиларга 45 миллион сўмдан ортиқ нақд пул тарқатди. Шу боис, теримчилар бугун кечагидан, эртага бугунгидан кўпроқ ҳосил термоқдалар.

Н.УСМОНОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Мўл ҳосилга замин

Денов туманида агросаноат мажмуи ва уруғчилик фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 5 …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE