Бош саҳифа / Жамият / Аҳил маҳаллаларда

Аҳил маҳаллаларда

Азалдан қадриятлар бешиги саналган маҳаллаларимиз бугун том маънодаги илғор ташаббуслар ва ибратли ишларга марказ бўлган. Термиз шаҳридаги “Байналмилал” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Акрам Раҳмоновни маҳалла аҳли жонкуяр, доимо янги фикрлар билан яшайдиган инсон деб билишади.

Бугун маҳалладошларнинг ўйларию амалдаги ишлари ҳам янги. Маҳаллада ХДП Термиз шаҳар Кенгаши  томонидан “Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги” мавзусида ўтказилган давра суҳбатида ҳам илиқ фикрлар айтилди. Маҳалладаги иссиқхоналарда помидор, лимон, бодринг, гул кўчатлари етиштирилмоқда.

Ибратли оила бошлиғи Алланазар Ҳасанов томорқасида палма, писта, бодом ва олманинг сара навларини парваришлаяпти. Айни пайтда маҳаллада 16 нафар тадбиркор фаолият олиб бормоқда.  Улар томонидан темир-бетон буюмлари, қандолатчилик маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, сервис ва умумий овқатланиш нуқталари фаолият кўрсатмоқда. Нуронийлардан Собир Ҳазрат- қулов гулчиликдаги бой тажрибаларини ёшларга ўргатиб келаётир. Ибратлиси, маҳалла раиси, халқ депутатлари Термиз шаҳар Кенгаши депутати А.Раҳмонов чорвачилик, паррандачилик ҳамда деҳқончилик билан шуғулланмоқчи бўлган маҳалладошларига банк кредитларини олишда амалий ёрдам кўрсатиб,  уларнинг яқин маслакдошига айланди.

Умидли спортчилар С.Муҳаммадиева, Ю.Нормаматовлар эса эндиликда мамлакатимиз шарафини нуфузли мусобақаларда муносиб ҳимоя қилмоқдалар. Маҳаллада аҳолига хизмат кўрсатиш нуқталари ҳам етарли. Сартарошхона, новвойхона, тикувчилик цехлари хизматидан аҳоли баҳраманд бўлаётир. Тажрибали сартарошлар ва тикувчилар ўз ҳунарларини ёшларга ўргатишяпти.

Н. ШАЙМАНОВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳидоят деб залолатга кетманг!

Юртимизда барча соҳаларда бўлгани каби диний соҳада ҳам катта ўзгаришлар кузатилаяпти. Муқаддас динимизга қаратилган эътибор …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE