Бош саҳифа / Жамият / Конференция бўлиб ўтди

Конференция бўлиб ўтди

Қизил ярим ой жамияти узоқ йиллик тарихга эга. Ушбу ташкилот табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, унинг оқибатларини бартараф қилиш, бунинг натижасида, нотинч давлатларда қийин шароитда қолган ҳамда талофат кўрган инсонларга инсонпарварлик ёрдами кўрсатаётганлиги билан бутун дунёда ўз мавқеига эга.

Шубҳасиз, бугунги кунда вилоятимизнинг барча туманларида ушбу ташкилотнинг бўлимлари фаолият юритади. Ташкилотнинг иқтисодий аҳволини мустаҳкамлаш мақсадида бўлимлар томонидан аъзолик бадаллари ҳамда хайрия пуллари жамғариб борилади. Шундан келиб чиқиб, фавқулодда ҳолатлардан жабр кўрган оилаларга моддий ёрдам кўрсатилади.

Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти ташкилотининг бугунги кундаги салоҳияти ҳамда ходимлар малакасини ошириш, моддий-техник базасини шакллантириш, раҳбарлик ўрнига муносиб номзодларни сайлаш муҳим жараёнлардан биридир.

Яқинда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари кенгаши мажлислар залида Қизил ярим ой жамияти вилоят бўлимининг XXVI конференцияси бўлиб ўтди. Унда ташкилот томонидан ўтган йиллар мобайнида амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди ва ташкилот раисини 5 йилга қайта сайлаш масаласи кўрилди. Конференция иштирокчиларининг якдиллик билан берган овозига кўра, аввалдан раис лавозимда ишлаб келаётган Р. Акбаров қайта сайланди. Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари М. Қобулова, Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти раиси Х. Каримов ва бошқа алоқадор ташкилот вакиллари иштирок этишди.

Х. ТОҒАЙМУРОДОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ўзимизни қачон топамиз?…

Эл нетиб топгай мениким, Мен ўзимни топмасам.А.Навоий Мавзуни бежиз Навоий ҳазратларининг ҳикматли иборасидан бошламадим. Хўш, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE