Бош саҳифа / Таълим / 9 нафар ўқувчи олимпиада ғолиб ва совридори

9 нафар ўқувчи олимпиада ғолиб ва совридори

Сариосиё туманидаги давлат 1-ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида вилоятимизнинг турли гўшаларидан 261 нафар ўғил-қиз сабоқ олаяпти. Илм даргоҳида ёшларга математика ва хорижий тиллар чуқурлаштирилган ҳолда ўтилади.

Бу даргоҳнинг бошқа таълим муассасаларидан афзаллиги шундаки, синф хоналарда ўн тўплам компьютер жамланмаси мавжуд. Тажрибали ўқитувчилар сабоқ бераётган даргоҳда ёшлар чуқур билим олиш билан бирга фанга оид турли кўрик-танловларда муваффақиятли иштирок этишаяпти. Ўтган йилнинг ноябрь ойида илм даргоҳининг 7-синф ўқувчиси Обида Амирова ва 6-синф ўқувчиси Алинура Файзиева Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида дунё давлатларининг 7144 нафар ўқувчиси ўртасида ўтказилган рус тили фани бўйича интернет олимпиадада қатнашиб, фахрли 3-ўринни эгаллашганди.

Жорий йилнинг январь ойида мактабнинг 8 нафар ўқувчиси Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида интернет олимпиадада фаол қатнашиб, совринли ўринларни қўлга киритишди. Масалан, дунё мамлакатларининг 7138 нафар ўқувчиси қатнашган интернет олимпиадада инглиз тили фанидан 7-синф ўқувчилари — Аброрбек Пирматов, Ашурали Меликбобоев, 6-синф ўқувчилари — Беҳруз Зиядуллаев, Комронбек Абдусамиевлар учинчи ўринни, 6-синф ўқувчиси Бибихадича Ботирова, 5-синф ўқувчилари — Фарзона Бобораҳимова, Акромбек Ҳамдамов ва 4-синф ўқувчиси Рухшона Ҳамдамовалар иккинчи ўринни эгаллашди.

Англия давлатининг Оксфорд университетида ўтказилган жаҳон мамлакатларининг 19 минг нафар ўқувчилари иштирок этган математика фани бўйича интернет олимпиадада ИМИ 5-синф ўқувчиси Муҳаммадамин Ашуров ғолиб бўлди. Давлат ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиларининг халқаро интернет олимпиадасида муваффақиятга эришишида рус тили ўқитувчиси Зулфия Саидова, инглиз тили фани мураббийи Зебинисо Толибова, математика фани олий тоифали устози Майрам Хожиеваларнинг хизмати катта.

— Январь ойининг охирги кунларида яна 40 нафар ўқувчимиз халқаро интернет олимпиадада билимларини синаш учун пухта ҳозирлик кўришаяпти, — дейди ИМИ директори Бобораҳим Мирзаев.

Усмонали НОРМАТОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Маънавият сабоғи

Жойларда ислоҳотлар самарадорлигини таъминлаш, ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ошириш, таълим сифати назоратини кучайтириш ҳамда тарбия соҳасида …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan