Бош саҳифа / Қишлоқ хўжалиги / 870 та фермер зафари

870 та фермер зафари

Бугун пахта қабул пунктлари ёнида турсангиз, тележкаларга тўлиб-тўлиб пахта келаётганининг гувоҳи бўласиз. Пахтачилик билан шуғулланган фермер хўжаликларининг ҳозиргача 870 таси режани бажариб, мажбурият ҳисобига пахта топширишаяпти.

“Сурхон соҳили”, “Рўзибой Хўжанов”,  “Давлатов Асадбек”, “Учрашув миришкори” каби ўнлаб фермер хўжаликларида ҳар гектар майдонда 30 центнердан ҳосил йиғиб олиниб, режа бажарилган бўлса-да, йиғим-терим бир он ҳам сусайгани йўқ.

Бу йилги пахта терими мавсумининг ўзига хос жиҳати шундаки, рағбат кўрган одамлар ортиқча ташвиқотсиз далага чиқиб, ўз ихтиёрлари билан бойлигимизни йиғиштириб олишга ҳисса қўшмоқдалар. Шу пайтгача уйда бўш ўтирган кўпчилик хотин-қизлар мавсум бошлангандан бери далага чиқиб, ҳар бири 3,5-4 тоннадан пахта теришди. Фермер хўжаликлари эса суръатни сусайтирмаслик ва даладаги бор ҳосилни йиғиштириб олиш учун теримчиларга қўшимча ҳақ тўлашаяпти. Бепоён пахтазорларимизда ҳар куни 130-140 минг нафар киши меҳнат қилишаётир. Термиз ва Қумқўрғон туманлари деҳ- қонлари зафар маррасини тезроқ эгаллашга яқин туришибди.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Боғларда қора куйиш касаллиги

Баҳор ойларида олма, нок, узум, беҳи каби мевали дарахтлар ун-шудринг, сохта ун-шудринг хлороз, барг доғланиши, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan