Бош саҳифа / Иқтисодиёт / 869 миллион сўм – мўмай сармоя

869 миллион сўм – мўмай сармоя

Ҳар бир тадбиркор ва ишбилармон фойда топайин, деб ҳаракат қилади. Айрим корхоналар йилига 100 миллион сўм ҳам даромадга эга бўлолмайди. Тадбиркорлик субъектларига ҳукуматнинг беқиёс ғамхўрлиги ва яратилган имкониятлар туфайли Термиз шаҳрида фаолиятини бошлаганига ҳали кўп вақт бўлмаган “Сурхон Термиз Чинни” масъулияти чекланган жамияти жамоаси ҳар  йили солиқ тўловлардан қатор имтиёзга эга бўлишаяпти.

Биргина ўтган йили корхонага 869,2 миллион сўм солиқ имтиёзлари қўлланилди. Айрим корхоналар ҳар йили ўртача юз миллион сўмдан даромад қилишини назарда тутадиган бўлсак, бу — “Сурхон Термиз чинни” МЧЖга саккизта шундай корхонанинг  даромади ҳисобидаги яхшигина сармоя қайтариб берилди, деганидир.

— 130 нафар ишчи-хизматчининг бандлигини таъминлаб турган ва халқ талаб-эҳтиёжидан келиб чиқиб, қарийб қирқ турдаги сифатли чинни буюмлар ишлаб чиқараётган корхонамизга мамлакатимизда хусусий сектор учун берилаётган солиқ имтиёзларидан фойдаланиш ҳар томонлама манфаатли бўлмоқда, — дейди МЧЖ раҳбари Рустам Неъматуллаев. — Солиқдан тежалган сармояни аввало, маҳсулот тайёрлашда жонкуярлик кўрсатаётган ишчи-хизматчиларни қўшимча рағбатлантиришга, такрор ишлаб чиқаришни йўлга қўйиб, иш ҳажмини кенгайтиришга ва энг асосийси, илғор технологиялар сотиб олишга сарфлаймиз.

Айтиш керакки, корхона иш бошлаганига атиги уч йил тўлган бўлса-да, ишчилар оддий лойдан хорижникидан кам бўлмаган сифатли, бежирим ва харидоргир   хилма-хил чинни буюмлар тайёрлашни мукаммал ўзлаштиришди ҳамда бой тажриба тўплашди. Айнан шунинг учун ҳам бугун корхонанинг чинни буюмлари нафақат мамлакатимизнинг барча гўшаларига, шу билан бирга қўшни Афғонистон мамлакатидаги буюртмачиларга ҳам етказиб берилаяпти. Ўтган йили масъулияти чекланган жамияти ишбилармонлари томонидан 55 минг АҚШ долларига тенг маҳсулот экспорт қилингани юқоридаги фикримиз далилидир. Тадбиркор Р. Неъматуллаевнинг таъкидлашича, жорий йилда экспортбоп чинни буюмлар ишлаб чиқариш ҳажми янада ортади.

У. НОРМАТОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ангорда жун ва ипакчилик ривожлантирилади

Президентимиз жорий йилнинг 1-2 июнь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan