Бош саҳифа / Жамият / 65 та автобус

65 та автобус

Бугун мамлакатимизда автомобиль саноати кун сайин ривожланиб бораяпти.  Куни кеча Термиз шаҳрида Самарқанд автомобиль заводида тайёрланган “ISUZU” автобусларини топшириш маросими ўтказилди.

— Президентимизнтинг ўтган йил февраль ойида вилоятимизга ташрифи чоғида аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш тизимини қайта кўриб чиқиш, янги йўналишлар ташкил этиш ва бу йўналишларда автобуслар қатновини йўлга қўйиш ҳақидаги топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида куни кеча вилоятимизга 65 та “ISUZU” русумли автобус олиб келинди, — дейди “Ўзбекистон автомобиль дарё транспорти” агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Холиқ Рўзиқулов. — Термиз шаҳри ва туманлар аҳолисига хизмат кўрсатувчи бу автоуловларни Термиз шаҳридаги “Универсал электротехник сервис”, Сариосиё туманидаги “Шахтранс — 19-06”, Денов туманидаги “Денов файз”, Қумқўрғон туманидаги “Қумқўрғон истиқлол”, “Савдо Сурхон барака”, “Ҳайитобод транс”, “Собир авто”, “Сурхон бунёдкор лойиҳа”, “Қумқўрғон транс сервис” МЧЖ тадбиркорлари банк кредити ҳисобига харид қилишди.

Айтиш керакки, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган ишбилармонларга автобуслар заводдан имтиёзли нархларда берилди. Мутахассисларнинг фикрича, автобусларга газ қуйиш ускуналари ўрнатилгач, шаҳар ва туманлараро йўналишларга қўйилиб, аҳолига транспорт  хизмати кўрсатиш сифати янада яхшиланади. Автобуслар айни пайтда йўналишларда қатнаб турган “Дамас”лар билан рақобатлашган ҳолда аҳолига сифатли хизмат кўрсатади.

Таъкидлаш жоизки, вилоятга янги автобуслар келтирилиши муносабати билан 65 та иш ўрни яратилди.Шуни айтиш керакки, бугун кўпчилик, айниқса талаба-ёшлар “Дамас” автоуловлари кира ҳақи баландлигидан, айрим ҳайдовчиларнинг хизматидан қониқишмаётганди. Автобуслар белгиланган йўналишларда  қатъий жадвал бўйича қатнайди ва хизмат кўрсатишдаги муаммоларга чек қўйилади.

Ўз мухбиримиз

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan