Бош саҳифа / Жамият / 480 та оила уйли бўлади

480 та оила уйли бўлади

Воҳамизнинг қишлоқларида намунавий типдаги уй-жойлар қурилиши давом эттирилаяпти. Хусусан, Термиз туманида жорий йилда вилоятнинг бошқа туманларига нисбатан энг кўп уй қурилиши режалаштирилган.

Жумладан, “Учқизил” маҳалла ҳудудида бир қаватли, 3 хонали, ер майдони 0,2 сотихдан иборат, барча қулайликларга эга бўлган 18 та замонавий уй барпо этилади.

Бундан ташқари, “Мангузар” маҳалласи ҳудудида эса 2-3 хонали, тўрт қаватли, 24 квартирадан иборат 19 та уй қад ростлайди. Шубҳасиз, бу ишлар аҳолининг уй-жойга бўлган эҳтиёжини қондиришга хизмат қилади.

Айни пайтда янги уйлар қурилишига жадаллик билан киришилди.Айниқса, “Мангузар” маҳалласи шундай жойда қарор топганки, воҳага ҳар жойдан ташриф буюрадиган меҳмонларнинг кўзи бу жойда барпо қилинган муҳташам иморатлар, замонавий иншоотларга тушади. Шу боис, бу манзилда иморат тиклаш ва иншоот қуришга вилоятнинг энг тажрибали қурувчилари жалб этилган. “Учқизил Бинокор Файз”, “Собир қурувчи”, “Тўлқин”, “Бойсун сифатли қурилиш”, “Термиз-мега строй”, “Термиз таъмир қурилиш файз” каби МЧЖ ва хусусий бунёдкорлик корхоналарининг қурувчилари тарҳи ва лойиҳаси бир-бирини такрорламайдиган уй-жойлар барпо этишга киришганлар.

“Қишлоққурилишинвест” ташкилотидан берилган маълумотларга кўра,янгидан бунёд этиладиган уйларни қуришда маҳаллий хомашёлардан кенг фойдаланилади ҳамда лойиҳаси, хоналарнинг шинамлиги, кенглиги бошқа қўшимча шароитлари билан аввал қурилган уйлардан ҳар томонлама ажралиб туради. Янги уйлар атрофида яшовчилар учун хизмат кўрсатиш шохобчалари, дўконлар, болалар майдончалари ҳам барпо этилади ва кенг кўламли ободонлаштириш ишлари бажарилади.

Саидвафо БОБОЕВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ўзимизни қачон топамиз?…

Эл нетиб топгай мениким, Мен ўзимни топмасам.А.Навоий Мавзуни бежиз Навоий ҳазратларининг ҳикматли иборасидан бошламадим. Хўш, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE