Бош саҳифа / Қишлоқ хўжалиги / 44 та фермер режасини бажарди

44 та фермер режасини бажарди

Вилоятимиз ғаллазорларида ўрим-йиғим тобора авж олаяпти. Мавжуд 357 та комбайндан унумли фойдаланаётган ғаллакорлар ҳар дақиқа фурсатни қадрли билиб, ҳосилни тезроқ йиғиштириб олиш чораларини кўришаяпти.

Ангор, Жарқўрғон, Қизириқ туманлари деҳқонлари ўримни биринчи бўлиб бошлашган бўлса, Қумқўрғон тумани деҳқонлари эса кечадан ғаллазорларга комбайн туширишди.

Вилоят “Ғалла штаби”дан олинган маълумотга кўра, қисқа фурсатда 287 та фермер хўжалиги даласида ўрим бошланган, 44 та фермер хўжалигида эса ўрим якунланди. Яъни, 44 та фермер хўжалиги аъзолари ҳар гектар майдондан ўртача 35 центнердан дон йиғиштириб олиб, давлат шартномасини уддалашди. Ҳосил мўллиги учун доннинг бир қисми ғаллакорларнинг ўзларида қолдирилаяпти.

Комбайнчилар ва ўрим-йиғим отряди аъзоларига дала бошида иссиқ овқат, чой ташкил қилинаётгани ва дам олиш учун қулай шароит яратилаётганлиги туфайли ўрим кун сайин қизимоқда. Бугунгача қарийб 5 минг гектар майдондаги ҳосил саранжомлаб олинди.

Ўз мухбиримиз

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Хирмон тўлиб тўкилди дон…

Воҳамиз ғаллакорлари давлатга ғалла сотиш шартномавий режасини ошириб бажаришди. Қабул масканларига бугунгача 289,9 минг ўрнига …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE